Дилмурод Қуронов. Икки роман — икки талқин (1991)

Бадиий асар фақат бадиият мезонларидан келиб чиқиб баҳоланиши лозим деган фикр кейинги вақтда бот-бот учрамоқда. Албатта, бош мезон бадиийлик бўлиши керак, лекин масалани бу қадар кескин қўйиш яна бирёқламаликка олиб келмасмикин? Мазкур фикр узоқ вақтлардан бери бадиий асарнинг мафкуравий жиҳатини давоми…

Дилмурод Саидов. Мозий ҳақиқати (1990)

Халқимизнинг маънавияти тарихига холисанилло назар ташласак, бу юрт не-не фозиллару шоирлар, оқинлару соҳибқиронларнинг юрти бўлганлигига гувоҳ бўламиз. Ўз бошидан аччиқ ситамларни кечирган, аммо фалакнинг ёзмиши экан, деб бўйин эгишни ўзига ор билган аждодларимиз жасоратидан ҳақли суратда фахрлансак арзийди. Афсуски йиллар, давоми…

Ҳабибулла Зайниддинов. Аҳсикат (1989)

Самарқанддаги Афросиёб тепалиги каби қадимий археологик ёдгорликлардан бири — кўҳна Ахсикат эрамиздан олдинги VI—V асрларга оид маълумотларга кўра эрамизнинг то XIX аср ўрталаригача ҳам шу ном билан аталган. Унинг харобалари ҳозирги Наманган музофотининг Тўрақўрғон мавзеси, Шаҳанд қишлоғи чегарасидадир. Унга Задарё давоми…

Назира Йўлдошева. Зарафшонми, Зорафшонми? (1989)

Зарафшон! Баъзан ярим кечалари уйқум қочиб, унинг ҳақида ўйлаб кетаман. Унинг зорланиш аралаш овози шамол билан бирга деразамдан оқиб кириб, ёстиғимга сингийди: уйимнинг зангори деворларида жонланиб, сўрайди: Мен волидаи муҳтарамангнинг соғлиги каби кундан-кунга орқага кетиб, йўқ бўлиб бораётирман, сен эса давоми…

Ғуломхон Ғафурий. Бозор — адолат тарозиси (1991)

Кўҳна Шарқ тарихи — бу нафақат жангу жадал ёхуд бир-бирига қилич қайраган сулолалар ёдномаси, балки юксак деққончилик ва ҳунармандчилик, тижорат маданияти тарихи эканлиги ҳақида муаррихлар, алломалар, сайёҳлар ажойиб иншолар ёзиб қолдирмишлар. Афсуски, ҳануз Шарқнинг, хусусан, Туркистоннинг ўтмишдаги савдо алоқаларига оид давоми…

Наим Каримов. Икки дарға (1990)

Отажон Ҳошим ва Ойбек таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан Ўзбек маданиятининг 20-йилларда жўш ура бошлаган икки булоғи Отажон Ҳошим ва Ойбекдир. Уларни ўзаро боғловчи ҳаёт ва ижод ришталари оз эмас. Иккиси ҳам Тошкентда — бир адабий муҳитда туғилган, ўзбек ва давоми…

Мирзаали Муҳаммаджонов. Ҳар томчиси азиз, тутиё (1989)

Маълумки, Улуғ Ватан урушига қадар ва ундан кейинги йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг, шахсан Усмон Юсуповнинг ташаббуси билан жумҳуриятимизда ирригация иншоотлари қурилиши кенг миқёс ва кўлам касб этди. Натижада далаларимизнинг сув билан таъминланиши кескин даражада яхшиланди. Бунда ирригаторларимиз ва мелиораторларимизнинг давоми…

Ҳамид Ҳабибуллаев. Йилномалар тарихидан (1989)

«Ҳурматли редакция. Мен йил ҳисоби хусусида, фасллар ҳақида, «чилла» тўғрисида кўпгина манбаларни эшитганман. Лекин, бу календарь — йилнома, саналар ҳисоби мени таажжубга соладики, унинг тартиби турлича. Гоҳ милод, гоҳ ҳижрий, гоҳ Қуёш, гоҳ Ой, гоҳ Қамарий, гоҳ Шамсий йилномалари бор. давоми…

Абдулла Улуғов. Жафокаш кўнгил исёни (1990)

Пулдан қалқон, мансабдан кўрғон ясаб олган кимсалар азал-азалдан меҳнаткаш оммани азоблаб келган. Тарихдаги барча инқилоблару қўзғолонлар асли шу тоифанинг нопок хатти-ҳаракатларига нисбатан норозилик туфайли содир бўлган. Бу исёнли кураш, тўқнашувларда сон-саноқсиз меҳнаткаш омманинг қони дарё-дарё бўлиб оққан. Аммо қон дарё-дарё давоми…

Аҳмад Алиев. Мустамлакачиликка ўт очган асар (1989)

«Ҳинд ихтилолчилари» асари Фитратнинг ижодий фаолияти айни вояга етган даврда ёзилган бўлиб, Германия пойтахти Берлинда 1923 йили ўзбек тилида босилиб чиқди. Асар тили ширали, воқеалар қизиқарли баён этилган, унда даврнинг муҳим муаммоларидан бири қаламга олинган. Фитрат 1919 йилдан то 1935 давоми…