Бегали Қосимов. Қалблардан ўчмагай нур (2005)

Бу йил Беҳбудий таваллудига 130 йил тўлади. Бу ном шўролар замонида узоқ йиллар халқимиз хотирасидан ситиб чиқарилди, тилга олинмади. Тилга олинганида ҳам “миллатчи”, “халқ душмани”, “Ватан душмани” каби тавқи лаънатлар билан эсланди. Айрим совет олимлари эса уни жоҳилликда, маърифатсизликда айбладилар. давоми…

Рустамбек Шамсутдинов, Алишер Мамажонов. Тарихнинг аламли саҳифалари ёхуд бегона юртларга бадарға қилинган ҳамюртларимиз ҳақида (2005)

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати»нинг 2004 йил 15 октябр сонида эълон қилинган «Бутово маҳбуслари нега қатл этилди?» сарлавҳали мақола муносабати билан муштарийларимиздан кўплаб акс-садолар олмоқдамиз. Қатағон тиғидан ҳалок бўлганларнинг яқин қариндошлари, шунингдек, уларнинг қисматига бефарқ бўлмаган юртдошларимизнинг мактуб ва мурожаатларида муаллифларнинг давоми…

Сайди Умиров. Асқад Мухторнинг элчилари (2005)

Адиб ҳаёти журналистика билан чамбарчас боғлиқ: дастлаб «Ёш ленинчи» (ҳозирги «Туркистон»), «Қизил Ўзбекистон» (ҳозирги «Ўзбекистон овози») газеталарида ишлаган, «Шарқ юлдузи», «Гулистон» журналларига бош муҳаррирлик қилган, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»ни шакллантирган, Ёзувчилар уюшмасига котиб бўлган. Олтмиш йиллик ижодий фаолияти давомида ўн давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Бизни меҳмон деманглар (2005)

Тақдир тақозоси билан Ватандан олисда — ўзга бир юртда туғилиб, ўзга бир юртда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан суҳбатлашиб ўтирар эдик. Телефон жиринглаб қолди. Гўшакни кўтардим ва, беихтиёр:— Узр, Америкадан меҳмонлар келишган, бироз банд эдим, кейинроқ телефон қиласизми, — дебман.— Ватандош, давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Лотин Америкаси романи (2012)

Лотин Америкаси адабиётининг йирик вакили, “сеҳрли реализм” адабий оқимининг асосчиларидан бири, колумбиялик машҳур адиб Габриел Гарсиа Маркес номи тилга олинганда, замонавий китобхон тасаввурида, аввало, унинг қиёфаси ва ижоди гавдаланади.Габриел Гарсиа Маркес (1927) Кариб денгизининг сўлим қирғоғида жойлашган Аракатака шаҳарчасида дунёга давоми…

Озод Шарафиддинов. Буюк инсон, буюк ёзувчи (2012)

Менинг ҳаётимда бир қатор кунлар, йиллар, саналар бор: ўшаларни унутилмас саналар деб биламан. Шулардан бири – 1940 йилнинг 1 майи. Бунинг унутилмаслиги сабаби шундаки, шу куни мен Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романини сотиб олган эдим. “Қутлуғ қон” романи ўша вақтда жуда давоми…

Наим Каримов. Ғулом Зафарий (2012)

Ўтган асрнинг бошларида янги ўзбек адабиёти деган феноменнинг юзага келгани муҳим воқеа эди. Агар мураккаб тарихий даврда яшаган ижодкорлар шеърият, наср ва драматургия турларидаги асарлари билан янги тарихий даврнинг эрк ва ҳуррият ғояларини фидойилик билан тарғиб ва ташвиқ қилмаганларида, мудроқ давоми…

Хосият Бобомуродова: «Аввало истеъдод зарур» (2012)

Хатирчи туманида туғилганман. Икки акам ва синглим бор эди. Мактабга олти ёшимда бордим. Муаллимлар ҳали кичкинасан, келгуси йил келасан, десалар роса йиғлаганман, аҳволимни кўриб майли, ўқийверсин, дейишган. Ҳар бир ҳарф, китоб менга мўъжиза каби туюларди. Шеърларни жону дилим билан ёд давоми…

Турсунбой Адашбоев. Арраланган гилослар ёхуд устознинг кўз ёшлари (2012)

Минг тўққиз юз олтмиш саккизинчи йилнинг апрел ойи эди. Ўш вилоят газетасида хизмат қилардим. Одатдаги иш кунларининг бирида муҳарриримиз каминани йўқлатиб қолди. Хонага кирсам, диванда Одил ака ўтирарди. Унга қадар устознинг қатор ҳикояларини ўқиган, Тошкентда бир неча марта кўрган бўлишимга давоми…

Абдулла Аҳмад. Сўз юракка муҳрланади (2012)

Менинг китобга, бадиий ижодга меҳр қўйишимга раҳматли онам Баҳринисо сабабчи бўлганлар. Онамнинг айтишича, ота томонидан беш авлоди Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган эканлар. Жумладан, онамнинг бобоси Абдураҳим домла ва отаси Муҳаммадраҳим бобом ҳам шу мадрасада ўқишган. Катта бобом Абдураҳим давоми…