Элеонора Амашкевич. Кино санъатидаги асорат (1989)

Конфликтсизлик назарияси. Бу зарарли назария бошқа санъат асарларида бўлганидек, кино санъатида қам жиддий асорат қолдирди. Биз қуйида шу хусусда мулоҳазалар юритамиз. Аввало «назария» тарихи ҳақида. Совет эстетикаси, адабий танқид ва адабиётшуносликда қабул қилинган бу шартли атама, биринчи галда, замонавий воқеаларга давоми…

Матёқуб Қўшжонов. Онам ва элим бағрида (1990)

1945 йил, сентябр Чоржўйдан кўтарилган самолёт секин Тошҳовуз аэропортига келиб қўнди. Бундан уч йилу тўрт ой муқаддам ЗИС юк машиналарида Чоржўй шаҳри томон йўл олган эдим. Эндиликда худди шу йўлдан ҳаво орқали қайтиб келдим. Кетишда биз 100 нафарча зиёли йигитлар давоми…

Сафтер Нагаев. Ижодкор боқийлиги (1990)

Жаҳондаги эллар ва элатлар сингари қримтатар халқининг ҳам қадимий маданий ва адабий мероси, нафис санъат намуналари мавжуд. Қримтатар шеъриятининг оламга машҳур намояндаси — Ошиқ Умар (Умар Абдулла ўғли) адабий мероси асрлар билан бўйлашиб, бу адабиётни оламга кўз-кўз қилиб келаяпти. Оврупо давоми…

Абдулазиз Абдураҳмонов. Чойхона (1989)

Чойхона ва чойхона хизмати — қадимги миллий анъаналаримиздан. Инқилобдан олдин Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда меҳмонхоналарнинг камлиги, радио, телевизор кабиларнинг омма орасида кенг тарқалмаганлиги ва ҳатто йўқлиги шароитида меҳнаткашлар ишдан бўш вақтларини кўпинча чойхоналарда ўтказганлар. Шаҳарлардаги чойхоналарда қишлоқлардан, узоқ юртлардан келган давоми…

Аҳмаджон Маҳмудов, Фарида Алимхўжаева. Нутқ ва хушовозлик (1989)

Нутқнинг хушовозлиги ҳақидаги билимларни эвфонология ўрганади. У хушовоз ва жўн нутқнинг сифатларини тавсифлайди. Шунингдек, товуш бирикувларининг бир хиллари хушовоз, бошқа бирлари хушовоз бўлмаган сифатларда жаранглайди. Тилларни бундай гуруҳларга бўлиш қулдорлик жамияти давридан бошланган. У вақтда ўзга тилларга душманларча қаралиб, уларни давоми…

Бердиали Имомов. Кўп қиррали санъаткор (1990)

Ғулом Зафарий ўзбек совет адабиётининг юзага келишига, унинг ҳаёт талабларига кўра давр кишиларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш ишига муносиб ҳисса қўшган сўз санъаткорларидан биридир. Ижодини Улуғ Октябр ғалабасигача бошлаган бу адиб шеър ва пиесаларида даврнинг қолоқ томонларини, айниқса, ёшлар ҳаётида учровчи давоми…

Мирзаали Муҳаммаджонов. Ер, пахта, тақдир (1989)

Кейинги 25—30 йил мобайнида Ўрта Осиёнинг ҳамма жойларида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам сув ва ердан фойдаланишда пала-партишликлар содир бўлди. Бунинг оқибатида республиканинг табиий-иқтисодий ҳолатига путур етди. Ўрта Осиё шароитида ўта танқис бўлиб турган сув ва ҳавонинг саноат чиқиндилари билан ифлосланиб давоми…

С. Шомуродов. Зилзилашунослар (1989)

Бундан бирмунча вақт илгари Япониядан хушхабар келди: Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Сейсмология илмий-тадқиқот институти гидрогеосейсмология лабораториясининг мудири, профессор Абдимуфти Султонхўжаев Зилзиланинг геокимёвий хабарчилари номидаги Япон уюшмасининг фахрий аъзоси қилиб сайланди. Бу фақат унинг ўзининггина эмас, айни вақтда сейсмология давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Келажакнинг саволи (1990)

Инсон тупроқ устида яшаши билан 6ирга, тупроқни ҳам яшнатиши керак… Академик Зиё Бунёдов билан мулоқот 1 Кимки ёмон ишларни кўрса, қўли билан тўғриласин, агарда бунга қодир бўлмаса, тили билан айтсин, бунга ҳам қодир бўлмаса, дилида инкор этсин; охиргиси имоннинг заифлигидур, давоми…

Ўлжас Сулаймонов. Шафқатсизлик мерос эмас (1989)

СССР халқ депутати, ёзувчи, Қозоғистон ССР Ёзувчилар уюшмаси ҳайъатининг биринчи котиби Ўлжас Сулаймоновнинг СССР халқ депутатларининг съездидаги нутқи Биз, адабиётчилар, гуллар ҳақидагина эмас, кўпроқ ҳосиллар ҳақида ҳам гапирамиз. Қайта қуришнинг кўп жиҳатлари ичида мен учун энг муҳими — мустамлакачиликдан халос давоми…