Хуршид Дўстмуҳаммад. Давр, Мафкура, Шахс (1989)

I Инсон ички дунёсининг Қалъаси бўлмиш «мен» тинимсиз шаклланиб, юксалиб, бойиб ва вазият тақозосига кўра емирилиб туради. Бундай жараёнларнинг тез ё суст кечиши кўп омилларга боғлиқ. Жамият «мен»ида шиддатли ўзгаришлар юз бераётган — бир-биридан чигал муаммолар кўндаланг бўлаётган, хилма-хил янгиликлар давоми…

Ғафур Ғулом. Суянгудай тоғларим бор (1965)

Мирмуҳсин ҳақида Шу йилнинг ўзида беш ўзбек ёзувчисининг олтмиш ёшга кирганликлари нишонланиб, юбилейлари ўтказилди. Булар — Ойбек, Уйғун, Собир Абдулла, Назир Сафаров, Фатҳуллин ўртоқлар. Шоирамиз Зулфияхоним бўлсалар эллик ёшга кирдилар, яқинда юбилейларини ўтказамиз. Орада яна озгина фурсат ўтади, саломатлик бўлса, давоми…

Аҳмад Аъзам. Чашмалардан йиғиладиган наҳрул ҳаёт (2013)

Ўзбек тили Марказий Осиёда катта бир ҳудудни қамраб олган, бугун у қирқ миллион, балки кўпроқ одамларнинг она тили. Адабий тил унинг ичида – мисоли давлат ичидаги давлат, бу давлатнинг асоси эса Ўзбекистонимиз, қўшни давлатлардаги ўзбеклар асосан ўз шева ва лаҳжаларида давоми…

Эркин Воҳидов. Устоз Ғайратийни эслаб (1987)

Эллик биринчи-эллик иккинчи йиллар эди. Биз олтинчи-еттинчи синф ўқувчилари Лабзакдаги Островский номли пионерлар саройига қатнашиб юрар эдик. Саройнинг катта майдони айниқса ёзда гавжум бўларди. Драма тўгараги қатнашчилари сиектакллар қўйишар, футбол, волейбол, шахмат мусобақалари ўтказиб туриларди. Уста Маҳмуд Усмоновнинг ганчкор шогирдлари давоми…

Абдулла Орипов. Қорақалпоқ достони (1999)

Ҳар бир халқнинг ўзига муносиб шоир-ёзувчилари бор. Азалдан сўз санъатига иштиёқи баланд туркий халқларда эса, ким кўп — ёзувчи кўп, шоир ундан кўп! Лекин ҳар бир халқнинг шундай адиблари борки, уларни ўзи мансуб халқнинг пешонасига битган тонг юлдузи деса арзийди. давоми…

Муҳаммад Али. «Ўз-ўзингни англаб ет…» (1988)

Буюк файласуф олим ва донишманд Афлотуннинг «ўз ишингни қилгину, ўз-ўзингни англаб ет» деган машҳур гапи бор. Бу гапнинг маъноси жуда терандир ва бу теранлик хусусида кўп баҳслар юритиш мумкин. «Ўз ишингни қилгин» сўзларида ҳаёт, тақдир сенинг зиммангга юклаган вазифани, бурчна давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ҳаёт ҳодисасидан бадиий тўқимага (1965)

Жўн нарсаларни билиб олишга мураккаб йўл билан эришади киши. Кўплар қатори мен ҳам ўз тажрибаларим, шахсий таассуротлар адабий асар учун энг қимматли материал эканини тушуниб олгунимча «ёзувчилик»да кўп сарсон бўлганман. Буни билиб олганимдан кейин болалик чоғимда кўрганим одамлар, ёшлигимда содир давоми…

Абдулла Қодирий. Ҳар кимдан анов манов (1925)

ЎШЛИК ҚАЛПОҚБОШ ЁЗУВЧИДАН — Кўчаларинг чақир-чуқур, қурбақалар бақир-буқир, кафшларинг шап-шапига патакларинг чапак чалар; капаратга югура кўров, хотинга упа оласан, қизингга бўлса ироқи собун, ўғулчангга ошиқ оласан; ўчирт туриб зерикмағил, кутиб-кутиб савоб оласан. Сенга савоб керакмас-а бошингга бир шапка керак, қўлингга давоми…

Абдулла Қодирий. Бир йил (1925)

Жиддий Ўйчи ўйини битирғунча, ишчи ишини қип қўяди, депти боболар. Шунга ўхшаш «Иттиҳоди ислом» ва «Иттиҳоди турк»[1] деб жовраб, бошини қовуштирса оёқиға ҳайрон бўлиб юрган ахди иттиҳодлар[2] истиҳорадан[3] бош кўтаргач кўрдиларким, арава лайлак! «Ла ҳавла валақуввата» ўқилди ва оҳистагина савол давоми…

Абдулла Қодирий. Ёзишғучиларимизға (1925)

«Муштум» ўзининг ёзишғучиларининг самимиятини, дардини яхши биладир. Чунки дард бўлмаса, самимият бўлмаса, биз подачини қўлида калтаги билан кўрмас эдик. Биз бу ўринда шу самимий йўлдошларимизға, қўлдошларимизға бир-икки оғиз гап сотмоқчи бўламиз: сиз бир муҳитда яшайсиз; яъни қишлоқда, шаҳарда ёки кўйда. давоми…