Умарали Норматов. Қодирийнинг сўнгги илтижоси

Умарали Норматов. Қодирийнинг сўнгги илтижоси / У. Норматов; масъул муҳаррир Б. Каримов. – Тошкент, «Мовароуннаҳр», 2014.

Азиз китобхонлар! Абдулла Қодирий ижоди мухлислари! Қўлингиздаги мўъжазгина рисолада улуғ адибнинг шахсияти, мустаҳкам имон-эътиқоди ҳақида янги маълумотлар билан, авлодлари ва замондошларининг ёзувчи ҳақидаги ўчмас ёдномалари билан, адибнинг ўлмас асарлари дунёга келишининг айрим тафсилотлари билан танишасиз.

МУНДАРИЖА

Баҳодир Каримов. Хотира ҳикмати
Хотираларда адиб сиймоси
Қодирийнинг сўнгги илтижоси
Чин эътиқод, беназир истеъдод соҳиби