Сўзда сеҳр, шеърда икмат бор. Шеърхонга оддий, маълум гаплар тизмасини тақдим этиш вақти ўтди. Кутилмаган ташбеҳлар ва хулосалар шеърнинг мақомини юксалтиради. Сўз мўъжизаси ана шунда намоён бўлади. Шеър ўқувчи учун ҳамиша сеҳрли, жозибали бир олам. Ҳаммамиз ҳам ҳамиша сеҳру мўъжизага ташнамиз.
Таниқли шоир Абдумажид Азим ижоди билан танишиб, шеъриятнинг тилсим дунёсида сайр қилинг.
Бу ҳаёт йўлида ҳаммамиз ўткинчи, йўловчимиз. Шундай йўловчимизки, борар манзилларимиз мавҳум, номаълум. Айнан эзгулик, яхшиликни мақсад қилган ҳолда ўша кўзлаган манзилларга етишни умид қилиш мумкин.
Таниқли шоир Абдумажид Азимни “Мангу йўловчи” деб номланган ушбу китоби мана шу эзгу манзилларни қидираётган шеър мухлисларига ўзига хос маёқ бўлиши мумкин. Бунинг учун мазкур шеърларни шунчаки ўқиш эмас, балки уларнинг ич-ичига кириш лозим бўлади.
Давр, муҳит бугунги ижодкор олдига мураккаб масалаларни, долзарб мавзуларни қўймоқда. Бу аввало бугунги инсон тафаккуридаги эврилишлар, техника тараққиёти асносида ахлоқ, инсоний бурч ва маънавий қадриятларга заха етаётганидир. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кун кишисининг онги -дунёқарашини бундан ўн-йигирма йил аввалги одамлар билан мутлақо таққослаб бўлмайди. Эндиликда инсоний меҳр-оқибат, маънавият қўрғонларини чуқур ақл-идрок, собит ҳушёрлик билан асрамоқ мумкин.
Таниқли шоир Абдумажид Азим тўрт жилдлик китобининг навбатдаги жилдига кирган шеърларда айнан шу мавзулар ўрин олганини кўрамиз.
Александр Блок, Велимир Хлебников, Осип Мандельштам, Евгений Евтушенко, Белла Ахмадулина. Буларнинг ҳар бири катта ва ранг-баранг овозларга эга бўлган рус шеъриятининг йирик намояндалари саналади. Мазкур шоирлар XIX ва XX аср рус шеъриятининг қай йўсинда кетишини белгилаган, десак асло муболаға бўлмайди. Қолаверса, уларнинг турли оқим ва мактабларга мансублиги ҳам шеърхонлар учун алоҳида аҳамиятга эга.
Ушбу шеърлар шоир Абдумажид Азим томонидан аслият имкон қадар сақланган ҳолда таржима қилинган.