Миве Тувақбоева (1952)

Миве Тувақбоева Дошўғиз вилояти, Бўлдимсоз тумани Қувонч Отабоев номидаги қишлоқда таваллуд топди. Миве Тувақбоеванинг “Саҳро қизи” (1981), “Беланчак” (1986), “Нон таъми” (1991) каби шеърий тўпламлари ва бир қанча илмий-публицистик асарлари чоп қилинган. ОДАМЛАР ОРАСИДА Денгизлар аччиғин, чучугин тотган, Чорлоқлар мисоли давоми…

Баҳоргул Каримова (1945)

Баҳоргул Каримова (Bahargül Kerimowa) 1945 йил Карки (ҳозирги Отамурод) туманининг Говак қишлоғида таваллуд топди. Шоиранинг “Она меҳри”, “Дунё табассуми”, “Кўнгил”, “Умр ўйлари”, “Ишқ дафтари” каби китоблари нашр қилинган. Кўплаб шеърларига куйлар басталанган. “Ватанга бўлган севгиси учун” медалига сазовор бўлган. УЛУҒЛИК давоми…

Қақабой Қурбонмуродов (1945)

Қақабой Қурбонмуродов 1945 йилда Мурғоб туманининг ҳозирги Х. Жумаев номидаги деҳқон бирлашмасида туғилди. Унинг нашр қилинган китобларининг сони 30 тадан ортиқ. У бадиий таржима билан мунтазам шуғулланади. Жумладан, атоқли ўзбек шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Гулчеҳра Жўраева, Ойдин Ҳожиева шеърларидан давоми…

Қурбонниёз Тошқин (1948)

Қурбонниёз Тошқин Кўҳна Урганчда таваллуд топган. 30 га яқин китоблари нашр қилинган. Такубоку, Ф.Тютчев, А.Блок, Э.Воҳидов, А.Орипов ва бошқа бир қатор шоирларнинг асарларини туркман тилига таржима қилган. Мулланафас номидаги адабий мукофот совриндори. “ОТА, ЯХШИ КЎРАР ЭДИНГИЗ…” Ота, яхши кўрар эдингиз давоми…

Мурод Толибий (1766-1848)

Туркман мумтоз адабиётининг атоқли намояндаларидан бири бўлган Толибийнинг (Myrat Talyby) асарлари асосан ахлоқий-дидактик характерда бўлиб, уларда юксак инсоний хислатлар – мардлик, сахийлик, раҳмдиллик, ватанпарварлик улуғланади. БЎЛАР Насиҳат бобинда гар хабар тутсанг, Ақл уйига фаҳм жорубкаш бўлар. Бир ғарибга яхши сўзингни давоми…

Маҳмуд Ғойибий (ХVIII аср)

Маҳмуд Ғойибий – ХVIII асрда яшаб ижод этган туркман мумтоз адабиёти вакили. У 1734 йилда Жузжон (Жанубий Туркманистон)да туғилган бўлиб, Копеттоғ этагидаги Этрак ва Гургонда яшаган. Ижоди туркий тасаввуф адабиёти билан уйғун. Унинг шеъриятида Насимий, Баҳовуддин Нақшбанд, Хўжа Ҳофиз, Алишер давоми…

Омондурди Аннадурдиев (1941)

Омондурди Аннадурдиев ҳозирги замон туркман шеъриятининг етакчи вакилларидан бири. Унинг шеърларини ўқиб, болаликнинг сирли армонларига, муҳаббатнинг ҳам азобли, ҳам сурурбахш кечинмаларига, инсон ва табиат уйғунлигининг гўзал фалсафий тасвирларига гувоҳ бўласиз. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмон ижодий боғидаги шеърият давраларида кўп давоми…

Аҳмад Қурбоннафасов

ШОИР ДЎСТЛАРИМГА Арзимас гиналар, майда гапларнитош қилиб отмайлик бир-биримизга.Айниқса, ғаразни олиб кирмайлик,дўстларим, самимий шеърларимизга. Яхшими, биз сўзлар ичига агаритларни қамасак — ғингшиб турсалар,газета бетидан бизга ириллаб,китоблар ичида туриб ҳурсалар!! Гинали, таънали шеърлар ёзмайлик!Омади юришган нокасдай бир куномади юришиб худди шу давоми…

Анна Куртгелдиев

БИР СЕНИ ЎЙЛАЙМАН Мен баҳорни орзу қиламан қишда, Баҳорда қиш ҳақда ўйлайман нуқул. Агар тутиб олсам каттароқ қушни, Хаёлим жажжи қуш ўғирлар буткул. Шаҳарнинг ғалваси, суронларини Тарк этиб кетмоқлик гаштли нақадар. Лекин бир ой ўтмай хаёлларимни Ўғирлай бошлайди тағин чўнг давоми…

Мамед Сейидов (1925)

* * * Хазина?Ким буни қандай тушунар,Дилим хушнуд, турмушимдан йўқ гинам.Дўстлар менга чин юракдан ишонар,Шу ҳам менинг камёб, нодир хазинам. Бу хазина — кўкка учсам, қанотим,Гирдоблардан олиб чиқувчи қайиқ.Уни жой-жойига сарфлаш ниятим,Дўстликка хиёнат қилмайман, аниқ. Шукур Қурбонов таржимаси.


Мақолалар мундарижаси