Сунай Акин (1962)

Таниқли турк шоири Сунай Акин (Şükrü Sunay Akın) 1962 йил 12 июлда Трабзон вилоятининг Мачка шаҳрида туғилган. Истанбул университетининг Физика факультетини тамомлаган. Мармара университетининг Нафис санъат бўлимида дарс берган. Айни пайтда Туркия давлат телевидениесида фаолият олиб бормоқда. 2005 йил Истанбулда Ўйинчоқлар музейига асос солди. “Хаёл қаҳрамонлари”, “Кийикли хиёбон”, “Ойпараст”, “Қадим қайғулар” каби бир қанча шеърий китоблар муаллифи.

АЙРИЛИҚ

Бир поезд йўлининг
Икки тарафимиз.
Нимани ҳал этар
Яқинлигимиз.
Барибир сўнгида
Сўнгги бекат бор…

БЕХАБАРЛИК

Пўстлоғини арчмасдан
Олмаларни сўя билдим.
Ва тузатдим битта ярмини,
Аммо қаршимдан чиққунча
Қурт эди олма қуртлари
Менинг пичоқларим
Юриш қилгунча
Унинг юртига…
Лабингдан қолган улуш
Пиёлада қолган
Лабларинг изи каби
Узоқ қололмайман
Кўзларингда…
Қани яқин бўлса
Қўлларимга қўлларинг.
Ёнингдаги бетон бинога
Суянгани каби
Эски бир уйнинг…
Сен ахир мих каби
Миямга қоқилгансан
Ва бутун дунёнинг
Қисқичларини
Денгизга отганман.
Энди бошқа иложимиз
Йўқдир севгилим!

Турк тилидан Хосият Рустамова таржимаси