Боқи Раҳимзода (1910-1980)

Боқи Раҳимзода – Тожикистон халқ шоири. 1910 йилда туғилган. Тошкент давлат педагогика институтини битирган. Шоирнинг “Фронтга”, “Яшил япроқ”, “Олтин бешик”, “Булоқ”, “Босиб ўтилган йўл”, “Илҳом” каби китоблари нашр этилган. 1980 йилда вафот этган.

УМР

Бу дунёда умрдан азиз дам йўқдир,
Умр гашти, шавқила асти ғам йўқдир.
Умринг адо бўлса ҳам муҳаббат билан,
Қайғурма ҳеч, севгидек бир ҳамдам йўқдир.
Эй, яшашга шошилган инсон, билгилки,
Шошилганга ортиқ ҳеч бир малҳам йўқдир.
Умрингни азиз билгин, ғаниматдур ул,
Аввал-азал умрга ортиқ дам йўқдир.
Хаёл сурма беҳуда, хом сут эмган зот,
Билмаганга, билгилким, ҳеч карам йўқдир.
Юрак, осойишта яшашни ўрган,
Билганга ундан ҳеч хотири жам йўқдир.

ЛАФЗ

Маъни-ла фузун дунёда бу лафз,
Ширин-шакару бир бода бу лафз.
Фаҳму сухану рамзда, бешак,
Тунни ёритур зиёда бу лафз.
Дил сўзларини элу юрт ичра
Изҳор этадир закода бу лафз.
Сўз санъатидан кўнгул-кўнгулни
Равшан этадир ибода бу лафз.
Истар бу кўнгул, чарақласа то –
Тонг юлдузидек самода бу лафз.
Лафз мактабида ҳамиша толиб,
Боқий экан у, вафода бу лафз.

Тожик тилидан Туроб Тўла таржимаси