Драган Лукич (1928-2006)

Драган Лукич (Драган Лукић; 30 ноябрь, 1928 — 1 январь, 2006) — Сербия болалар шоири.

ЁМҒИР ЁҒАР

Булут ўхшар мушукка,
Думи чўзилган тикка.
Булут – узун соқолли,
Булут – айғирдай ёлли.

Булут –улкан майқўнғиз,
Улар сони икки юз.

Булутларга осмон тор,
Ҳеч қаерга сиғмайди.
Жанжаллашади аввал,
Кейин бирга йиғлайди.

Пастдагилар эса дер:
– Қочиб қол, ёғар ёмғир!

Рус тилидан Нуруллоҳ Остон таржимаси