Туманбой Бойзоқов (1923-1992)

Туманбой Бойзоқов (Түмөнбай Байзаков) 1923 йил 23 сентябрда Қирғизистоннинг Сузоқ туманида туғилган. Қирғизистон давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1954). Илк шеърий китоби “Паризод” номи билан 1968 йили чоп этилган. У ўзбек адабиётидан Ҳамид Олимжоннинг “Зайнаб ва Омон” поэмасини, Қуддус Муҳаммадий, давоми…

Муса Жонғозиев (1921-1997)

Муса Жонғозиев (Муса Жангазиев) 1921 йили Қирғизистоннинг Сокулук туманида туғилган. «Кыргызстан пионери», «Жаш ленинчи», «Ала-Too», «Кыргызстан маданияты» нашрларида ишлаган. Қирғизистон халқ шоири (1981). Илк шеърий тўплами 1950 йили “Болалик” номи билан чоп этилган. Элликдан ортиқ китоблари нашр этилган. ОДАМЛАР ҲАМ… давоми…

Темирқул Уметалиев (1908-1991)

Темирқул Уметалиев (Темиркул Үмөталиев) 1908 йили Қирғизистоннинг Ўш вилоятида туғилган. Қирғизистон халқ шоири (1968). Жалолобож педтехникумида, кейин Москвада ўқиган. Новқат, сўнг Аравонда давлат ишида ишлаган, газета-журналлар муҳаррири бўлган. Илк шеърлари матбуотда 1932 йили чоп этилади. Унинг «Тоғ гуллари » китоби давоми…

Бақтигул Чўтурова (1955)

Қирғизистон Республикаси маданият арбоби, Алиқул Усмонов номидаги адабий мукофот лауреати, шоира Бақтигул Чўтурова (Бактыгүл Чотурова) 1955 йил 29 сентябрда Жалолобод вилояти, Тўхтағул туманида туғилган. Қирғиз миллий университетининг филология факултетини тамомлаган. “Қизил от”, “Бўз тўрғай”, “Соғинч”, “Найман”, “Иссиқкўл суви” каби китоблари давоми…

Гулжамила Шокирова

БЕТАНИШИМ, БЕГОНАМ Бетанишим, бегонам, Ярқ этиб қараганинг… Чарх урган қалдирғочдай, Юракни яраладинг. Бетанишим, бегонам, Қайрилиб қараганинг… Хаёлим чил-чил синиб, Дилимни яраладинг. Бетанишим, бегонам, Суйдириб қараганинг… Кўзларинг қароғида Мен гулзор ораладим. Бетанишим, бегонам, Ярқ этиб қараганинг… Ўқ еган маролдайин, Ҳажрингда чала давоми…

Озода Бегимқулова (1950-1996)

Озода Бегимқулова (Азада Бегимкулова) 1950 йил 10 ноябрда Жалолобод шаҳрида туғилган. 1974 йили Бишкек кооператив техникумини, сўнг Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Ўш вилоятининг Қорасув туманида пахтачиликка ихтисослашган комсомол қизлар бригадасини бошқарган. 1996 йили оғир касалликдан вафот этган. ШЕЪРИЯТ ШАЙДОЛАРИГА Тўлғаниб давоми…

Қурбонбой Қолдибоев (1938-1984)

Қурбонбой Қолдибоев (Курбанбай Калдыбаев) 1938 йил 20 мартда Қирғизистоннинг Ўзган туманида туғилган. Қирғиз миллий университетининг филология факултетини тамомлаган (1967). Ўш педагогика институтида ўқитувчи, Ўш вилояти телерадио қўмитасида муҳаррир бўлиб ишлаган. “Тууган жерим-туу казыгым” (1973), “Кол табы” (1982), “Сапар түйшүгү” (2005) давоми…

Соғин Ақматбекова (1949)

Соғин Ақматбекова (Сагын Акматбекова) 1949 йил 16 февралда Қирғизистоннинг Калинин туманида туғилган. Москвадаги М. Норький номидаги адабиёт институтини тамомлаган (1973). Илк шеърий тўплами 1970 йили “Ёмғир” номи билан чоп этилган. Шеърлари рус, украин, латиш, туркман, турк, немис тилларига таржима қилинган. давоми…

Омар Султонов (1935-2022)

Қирғиз шоири, ёзувчи ва киносценарист Омар Султонов (Омор Султанов ) 1935 йил 6 ноябрда Жети-Ўғуз туманида туғилган. Қирғиз миллий университетининг филология факултетини тамомлаган (1959). Қирғизистон Ёзувчилар уюушмаси раиси (2007-2009), “Жаңы Ала-Тоо” журналининг асосчиларидан бири (2009). Биринчи шеърий тўплами “Тоғ кунлари” давоми…

Тўхтағул Сотилғанов (1864-1933)

Қирғиз халқининг улуғ оқини ва бастакори Тўхтағул Сотилған ўғли (Токтогул Сатылганов) 1864 йилда дунёга келди. Ёшлик чоғларидан бошлаб қўбиз чертиб, халқ қўшиқ ва достонларини айтишни машқ қилган Тўхтағул секин-аста ўзи ҳам жир айтадиган, оригинал куйлар басталайдиган бўлди. Халқпарварлик фаолияти учун давоми…


Мақолалар мундарижаси