Томас Кэрью (Thomas Carew; 1595—1640) — инглиз шоири ва дипломат.
ҚЎШИҚ
Қайтиб сўроқ қилма Зуҳал қайда деб,
Июн ўтиб кетгач, қолмас гулда зеб;
Сенинг чиройингдан тушиб қайғуга
Ўзин айбли санаб кетмиш уйқуга.
Сўраб ўлтирмагил яна бир карра
Қайда йўл йўқотмиш тилларанг зарра.
Асл севги учун Парвардигоро
Улардан сочингга бермишдир оро.
Мендан сўраб юрма, қайга шошар ул
Май ойи тугаб ё тугамай булбул.
Кириб томоғингга ажиб ширадор,
Қишламиш, овозин созламиш такрор.
Самодан узилган юлдузлар тунда
Қайга тушар дея сўрама мендан.
Менгзаб улар кенгу қоп-қаро осмон,
Сенинг қароғингдан топмишдир макон.
Йўқ асло сўрама, яшаш-чун Ҳумой
Гъарбданми ё шарқдан тайёрламиш жой.
Ул йироқ ўлкадан учиб келмиш зор,
Хушбўй қучоғингда ўлмоққа тайёр!
Аъзам Обидов таржимаси