Расул Юнон (1969)

Расул Юнон (رسول یونان) – шоир, ёзувчи, таржимон. 1969 йили Эроннинг Урмия кўли яқинида туғилган. Озарбайжон ва форс тилларида ижод қилади. * * * Мен ханда отмасман бугундан бошлаб, Ортиқ сўзламасман Баланд овозда. Ҳатто тингламасман шамолнинг, дарёнинг, қушнинг Ва Паваротти давоми…

Настарин Восуқий (1972)

Настарин Восуқий (نسترن وثوقی) – замонавий Эрон шоири, модерн шеъриятининг пешқадам вакилларидан бири. 1972 йил 7 июлда Теҳронда таваллуд топган. Ёзиш услуби Ниймо Южиш, Аҳмад Шамлу, Фўруғ Фаррухзод каби шоирлар шакллантирган “шеъри нав”га яқин туради. Бадиий ижоддан ташқари у мунтазам давоми…

Суҳроб Сипеҳрий (1928-1981)

Суҳроб Сипеҳрий (سهراب سپهری) 1928 йилда Кашан шаҳрида туғилган. Эрон санъат институтининг тасвирий санъат бўлимида ўқиган. Шоирнинг “Чаман қўйнида ёхуд ишқ оромгоҳи”, “Тушлардаги ҳаёт”, “Қуёшнинг айланиши”, “Сув одимининг товуши”, “Йўловчи”, “Яшил ҳажм”, “Саккиз китоб” номли тўпламлари нашр этилган. Шоир 1981 давоми…

Муҳаммадризо Шафеъий Кадканий (1939)

Доктор Муҳаммадризо Шафеъий Кадканий (форсча: محمدرضا شفیعی کدکنی) ҳижрий-шамсий 1318 йили, милодий ҳисоб билан 1939 йилнинг 12 октябрь куни Нишопурнинг Кадкан қишлоғида туғилган. Шафеъий Кадканий давримизнинг янги шеър ва тамсилий шеъриятнинг машҳур намояндаларидан биридир. Унинг анъанавий ва янги классик шаклдаги давоми…

Восифи Бохтарий (1942)

Афғонистондаги ҳозирги замон форсий — дарий адабиётининг забардаст вакилларидан бири – олим, шоир, ёзувчи ва таржимон Устод Восифи Бохтарий (استاد واصف باختری‎‎) ҳисобланади. У 1942 йил Балхда туғилган. Илк маълумотни шу ердан олиб, 1967 — йил Кобул институтининг форс тили давоми…

Парвин Эътисомий (1906-1941)

ХХ аср Эрон шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бўлмиш Парвин Эътисомий (پروین اعتصامی) 1906 йил 16 мартда Табризда донишманд зиёли Юсуф Эътисом ул-Мулк оиласида туғилган. Асл исми Рахшода бўлган Парвин 6 ёшидан оиласи билан Табриздан Теҳронга кўчиб келади. Парвин ибтидоий таҳсилни Теҳрон давоми…

Гэрус Абдолмаликиён (1980)

Гэрус Абдолмаликиён (گروس عبدالملکیان) 1980 йил 10-октябрда Теҳрон шаҳрида туғилган. Эроннинг машҳур шоири Муҳаммад Рэзо Абдолмаликиённинг ўғли. У 11 ёшидан шеърлар машқ қила бошлаган. Илк шеърлари «Кайҳон» журналида чоп этилган. 2003 йили Теҳрон Озод университетининг саноат муҳандислиги факультетини битирган. «Пинҳон давоми…

Мустафо Раҳмондўст (1950)

Мустафо Раҳмондўст (مصطفی رحماندوست) – эронлик шоир. 1950 йил 22 июнда Ҳамадонда туғилган. КИЧИК ЭЛЧИ Дарахтларнинг кўк барглари Қизарди, сарғайди. Кўм-кўк печак ҳолсизланиб Тўхтайди, қалтирайди. Боғнинг хурсанд лабларида Хурсандлик сўнди бирдан. Тўлди қўшиқ тўла боғлар Қарғалар қағи билан. Дарёларда сув давоми…

Эҳсон Табарий (1917-1989)

Эҳсон Табарий (احسان طبری) – эронлик шоир, сиёсатчи. САНЪАТ Шеърият яралмас, гар бўлмаса дард, Санъатга илм ўзи етмоғи гумон, Ёнғин ловуллаши учун учқун шарт: Музлаган кўнгилда ёнмас ҳаяжон. Сўзамол Саҳбоннинг қалбидаги ўт, Сўзидаги вулқон, тилдаги шиддат Қалби тош, гунгларда бўлмагай давоми…

Нодир Нодирпур (1929-2000)

Эрон шеъриятида ўзига хос тасвир услубига эга иқтидорли шоир Нодир Нодирпур (نادر نادرپور) Теҳронда туғилган. Парижнинг Сарбонна университетида француз тили ва адабиёти йўналишида ўқиган. Эронга қайтиб, маълум муддат Маданият вазирлигида, сўнг “Ҳунар ва мардум”, “Нақшу нигор” журналларида ишлаган. 1972-1978 йилларда давоми…


Мақолалар мундарижаси