Сурнай садоси худди сирли бир тилсим каби одамларни тўйхонага чорларди. Сона кампир чодир тутилган тўйхонанинг бир кунжида қўлларини қўйнига солганча ўйга чўмган. Тўй оҳанглари унинг ҳам ичида бир пўртана уйғотди. Бироз аввал ҳам у ҳам ўз ётоғидан туриб, одамларга қўшилиб шу тарафга оҳиста йўл олганди. Аммо ҳозир унинг қулоғига сурнай садоси эмас, олис ўтмишдаги алланечук товушлар оқиб кирмоқда эди.
Уни ҳеч ким тўйларда кўрганини эслолмасди. Тўйхонанинг эшиги олдида бироз туриб, қулоқ тутар, кеин зим-ғойиб бўларди.
Кампир ҳозир ўша сирли овозга боғланиб қолган, бошқа ҳеч нарсани эшитмасди. Бу овоз қаердан келяпти ўзи? Беихтиёр хаёл қанотида у олис болалиги томон учди
…Қуёшли ёз куни. Сона ўзи бьенги қизалоқлар билан бекинмачоқ ўйнарди. Бирдан қочиб, тут дарахтининг шапалоқ баргли новдалари орасида яширинди. Уни ҳеч ким тополмади. Болалар уни излайвкриб ҳолдан тойишди. Ҳамма энди уй-уйигна тарқалмоқчи бўлиб турганида, Сона шарақлаб кулганча новдалар орасидан ўзини пастга ташлаганида, куйлаги шохларга илиниб йиқилган, бўйни ва бели бироз лат егани ҳам ҳозиргача эсида.
Тузалиб кетгач, яна бекинмачоқ ўйнайверди. Йиллар ўтар, болалар басма-бас улғайиб боришарди. Фақат Сонпаниг бўйи ўсмади. Аксинча, йиқилган пайтида белида пайдо бўлган дўнгалак катталашарди, холос.
Ҳозир ҳам ўша кунларни соғиниб эсларкан, тўйхонага ўғринча кўз ташлади. Келин-куёвни куёвжўралар ўртага олишганди. Кампир ўзи таниган билган одамлар орасида аллачечук ёлғиз ҳис этди ўзини. Ортига, ётоғига айтмоқчи бўлди, аммо яна ўша сирли товушнинг измига тушди. Бу овозни кўпдан бери эшитмаганди. Овоз тобора унинг қалбига, руғига сингиб борарди. У ўзини ёшариб бораётганини пайқади. Йўқ, бугун Самад қоранинг ўғли Латиф билан Ўлмас подачининг қизи Гулсумнинг тўйи эмас, балки унинг ва етимча Исматнинг тўйи бўларди гўё.
Ой ёруғида беланган авгусит оқшомида бир пайтлар ўзи йиқилиб тушган ўша кекса тут остида етимча исмат у билан хайрлашганди. Урушга отланаётган Исмат “мен албатта кут, мен қайтб келаман, ишлаб пул топаман, уй қураманданғиллама тўй қилиб сенга уйланаман” деб уни ишонтириб кетганди. Ҳозир кампир Исматнинг урушдан қайтиб келмаганини ҳам, кута-кута букри бели янада букилганини ҳам эсидан чиқарганди.
Сонанинг тенг-тўшлари аллақачон ўтиб кетишди. Фақат у Исматни кутиш учун ажалдан муҳлат сўраганди. Мана, ўша муддат ҳам ўтиб кетди, Сона олти ойдирки, йўлга кўз тикмай қолган, дунё билан рози-ризолашиб, ўлим тўшагига ётиб олганди.
Сурнай садолари тинмасди. Қиз-жувонлар қўлни-қўлга келиб рақс тушардилар. Сона кампир ҳеч кимни кўрмас, уни ҳам биров пайқамасди. Тўй наволари унинг ботинига кириб борар, суяклари рақс тушишга мойил эди.
Сурнайнинг шўх куйларига рақс тушиб чарчаган меҳмонлар ҳариб чарчаб, даврани тарк этишарди. Давра деяпли бўшаб қолди. Сурнайчи Қоравой энди ҳазин бир куйни чала бошлади. Ҳамма шу маҳзун навонинг сеҳрига боғланиб, жим қолди.
Ниҳоят сурнайчи чалишдан тўхтади.
Сона кампир жойида тек туролмай қолганди. Оёқ-қўллари ўз-ўзидан рақсга тушиб кетди. Юраги, кўзлари, елкалари тинимсиз ўйнарди. Ўзини тўхтатолмасди. Бир пайтда у даврада битта ўзи ўйнаётганини кўрди. Букри кампир куйсиз-навосиз ўйнарди. Сурнайчининг ҳам ҳайратдан оғзи очилиб қолган, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам, чалишни ҳам билмасди. Бу куйни чалиш учун бирор бир сознинг кучи етмасди.
Сона келиннинг қаршисига келиб муқом қилишга тушди. Худди келинни тўйхонадан сиқиб чиқиармоқчидек ёки унинг ёнида ётирмоқчидек кўринар, аммо бундай қилмасди.
Келин уни кўриб юм-юм йиғларди. Амо тўрпарда ортида бу ёшлар кўринмасди. Кимдир Сонанинг қўлидан тутиб, тўйхонадан опчиқиши керак эди. Аммо, ҳеч кимнинг журъати етмади. Ҳамма бу рақснинг охирини ҳаяжон билан кутарди.
Кампир ҳамон ўйнарди, Кутилмаганда, у кула бошлади. Аввал паст овозда, кейин қаҳқаҳа отиб кула кетди. У бутун дунёни унутиб қаҳ-қаҳ отарди. Секин аста одамлар ҳам бу кулгуга қўшилишди. Бутун тўйхона кулгуга тўлди. Кампир ўйнаб-ўйнаб тўйхонадан чиқди. У қишлоқни кесиб ўтган йўлда ҳам ўйнаб борарди.
Тўйхонадагилар кампирнинг ортидан тушишди. Сона кампирнинг калишлари тушиб қолган, ё оёқяланг рақс тушарди. Эски қора рўмоли ҳам бўйнидан тушиб қолганди. Чаккасида бир тутам оқ счолари тушиб турарди.
Қоравой сурнайчи ўзининг чолғусини чала-чала кампирга етмоқчи бўлар, аммо етолмасди. Одамлар Сонани тўхтаишга уринишар, аммо у тўхтамасди. Бирданига ўйнаётган кампир қаддини ғоз тутди. Белидаги букриси қаёққадир ғойиб бўлганди. У энди қаддини адл тутиб, рақс тушар, букри кампирдан қадди расо жувонга айланганди.
Кампирнинг қадди тикланиши билан сурнайчиннг навоси лабларида, бармоқларининг учида қотиб қолди. Энди Сона кампирннинг қулоқлари остида ўша куй қайтадан жаранагламоқда эди. Сона кампир ўша телбавор рақси билан гўёки бу телба дунёдан чиқмоқчи, сеҳр сингари, руҳ сингари кўздан ғойиб бўлишни истарди.
* * *
Эртага ер юзига дунёдаги энг ғаройиб оқшом чўкади. Кечқурун бошланган куз ёмғири бир ҳафта тинмасдан, уйлар, кўчалар, далалар, йўлларни бўктириб ташлайди.
Сона кампир буни билмасди.
Эртага кечқурун етимча Исмат уни кекча тут дарахти остида чақиради, унинг қўлларидан тутиб, шу ерда эрталабгача сирлашиб чиқишади.
Сона кампир буни ҳам билмасди.
Эртага кечқурун совуқ куз ёмғири остида кекса тут энг сўнгги қовчираган баргини тўкади ва қайта япроқ ёзмайди.
Сона кампир энди буни билолмасди.
1985, Боку
Озарбойжончадан Рустам Жабборов таржимаси