Валентин Распутин. Омон бўлсанг унутма (қиссалар)

Валентин Распутин. Омон бўлсанг, унутма; Сўнгги муҳлат: Повестлар (Редкол.: С. Азимов ва бошқ.: С. Раҳим тарж.). — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.)

Валентин Распутин ҳозирги замон рус прозасининг пешқадам вакилларидан биридир. Адибнинг барча асарлари кенг китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинди.
«Омон бўлсанг, унутма» повестида В. Распутин оддий қишлоқ аёлининг аблаҳ эри туфайли қандай фожиага учрашини тасвирласа, «Сўнгги муҳлат» повестида у инсоний бурч, оқибат ва садоқат тўғрисида фикр юритади.