Абдулла Олим. Амир Темурнинг сирли узуги

Амир Темур ҳазратларининг ҳайратомуз сирли узуклари ҳақида бу кунга келиб янги маълумотлар аён бўлди. Чунки бу қимматбаҳо дурдона Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорлик­ларидан бири бўлиб, тарих зарварақ­ларида тенгсиз, мисли кўрилмаган топилмадир. Шу боис, ушбу мақолада ана шу машҳур узук ҳақида фикр юритамиз. давоми…

Аҳмад ал-Фарғоний (797-865)

Ўрта асрларда яшаган Марказий осиёлик олимлар орасида буюк астроном, математик ва географ ал-Фарғоний салмокди ўрин эгаллайди. Олимнинг тўлиқ исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғонийдир. Манбаларда унинг фарғоналик эканлигидан ташқари деярли бошқа маълумотлар сақланмаган. Лекин шуни ҳам эътиборга давоми…

Абдуғафур Расулов. Абдулла Қаҳҳор ва ёшлар

Абдулла Қаҳҳорнинг истараси иссиқ эди: унинг сийрак, майин, оппоқ сочлари, қош-кўзи, серсоқол мардона юзи ўзига ниҳоятда ярашарди. Ёзувчининг кўзлари «гапирарди», юпқа лабларига зумда қўниб, учиб турадиган кулгу, табассум, жилмайиш, истеҳзо, мисоли, қат-қат маъноли матн эди. Қачон, қаерда Абдулла Қаҳҳорга сўз давоми…

Нурбой Абдулҳаким. Ҳижрон сели узра солинган кўприк

Фурқат Ёркент (ҳозирги Хитой Халқ Республикаси Шинжонг вилояти)га 1893 йил сентябри (ҳижрий 1311 йилнинг рабиъ ул-аввали)да келган. Бу ҳақда унинг ўзи “…рабиъ ул-аввал ойининг аввалида Ёркент вилоятиға келдим”[1] деб ёзади. Шоир ҳаёти ва ижодининг Ёркент даврига оид мавжуд тадқиқотларнинг фурқатшунослик давоми…

Баҳодир Карим. Иқболи кулган кўнгил шоири

У талабалик йилларидаёқ шоир бўлиб танилди. Номининг матбуотда илк бор пайдо бўлганига ўттиз йилдан ошди. Мен уни сал кам ўттиз йилдан бери биламан. Биринчи мулоқот, биринчи таассурот ва танишув хотира деворига бир умрга муҳрланган эди. ХХ асрнинг 90-йиллари талабалари ҳаётининг давоми…

Аҳмад ал-Марвазий (770-870)

Маълумки, Ўрта асрда Бағдодда вужудга келган илмий мактаб — «Ҳикматлар уйи» («Байт ул-ҳикма») Шарқ халқлари фани тарихида алоҳида аҳамият касб этди. Бу марказда фаолият кўрсатган алломалар ўша давр илмлари, хусусан, аниқ фанларнинг ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, қадимги юнон, ҳинд ва давоми…

Муҳаббат Тўлахўжаева. Кулги ортидаги дард

ёхуд режиссёр Олимжон Салимов ижодига чизгилар Ҳозирги замон ўзбек театрининг қиёфаси ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, энг аввало, жаҳон театр санъатининг ўзбек саҳна маданияти, хусусан, режиссурага таъсири, шу орқали янги мавзулар, шакллар, ифода воситаларининг кашф этилиши ҳақида гапирмоқ жоиз. Ўзбек театр давоми…

Насимхон Раҳмонов. Қора квадратдаги одам

Машҳур рассом Казимир Малевичнинг “Қора квадрат” асари ХХ асрнинг мифлаштирилган ва ҳанузгача турли талқинларга сабаб бўлиб келаётган буюк тасвирий санъатидир. “Қора квадрат”ни мақоламиз аввалида тилга олишимизга сабаб шуки, унинг турлича талқинлари мақоламиз объекти бўлган бошқа миллатга мансуб маърифатли бир шахс давоми…

Яҳё ибн Абу Мансур (? – 832)

Яҳё ибн Абу Мансур Ўрга acp Шарқ астрономияси тарихидан, acoсан, Бағдоднинг аш-Шаммосия минтақасида 828 йили бунёд этилган кўчма расадхонанинг асосчиси, илмий тадқиқотлар ва амалий тажрибаларнинг ташкилотчиси ҳамда «ал-Маъмуннинг текширилган зижи» китобининг муаллифларидан бири сифатида муносиб ўрин олган. У Марв шаҳрида давоми…

Наим Каримов. Ойбек чўққиси

50-йилларнинг бошларида СССР Гидрометерология Давлат комитети раиси академик Ю.А.Израиль раҳбарлигидаги бир гуруҳ альпинистлар Помир тоғ тизмаларининг шу вақтгача инсон оёғи тегмаган чўққиларидан бирини забт этдилар. Бу, 3000 метрдан зиёд баландликдаги, аммо кўтарилиш ғоят қийин ва машаққатли бўлган чўққи эди. В.Элчибеков, давоми…