Сайид Муҳаммадхон

(1823-1864) (1856-1864) Хива хони. Қўнғиротлар сулоласидан. Муҳаммад Раҳим I нинг ўғли, Муҳаммад Раҳим II -Ферузнинг отаси. Унинг даврида Хивадаги ички низоларга барҳам берилган, хонликда тинчлик-осойишталик барқарор топган. Сайид Муҳаммадхон 1858 йил Хивага келган Н.П. Игнатев миссиясини қабул қилган. Шу йили давоми…

Муҳаммад Раҳимхон II

Феруз (1845 йил – Хива – 1910 йил) (1864-1910) Хива хони; шоир ва бастакор. Қўнғиротлар сулоласидан. Хива шаҳридаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида таҳсил кўрган, давлат, ҳуқуқ илмини замонасининг машҳур мударриси, шоир ва олим Доий, Юсуфхўжа охун ва бошқалардан ўрганган. Огаҳий Муҳаммад давоми…

Асфандиёрхон (қўнғирот)

(?-1918 йиллар) (1910-1918) Хива хони. Қўнғиротлардан. 1910 йил отаси Муҳаммад Раҳимхон II вафотидан сўнг рус подшо ҳукуматининг ёрдами билан тахтга чиқди. 1910, 1914 йилларда Петербургда бўлди. Асфандиёрхон даврида маърифатпарвар вазир Исломхўжа ташаббуси билан Вхива ва бошқа шаҳарларда почта-телеграф, касалхона, икки давоми…

Саид Абдуллахон

(?– 1933 йил, Кривой Рог шаҳри, Украина) (1918-1920) Хива хони, қўнғиротлардан. Ферузнинг ўғли. Укаси Асфандиёрхон суиқасд натижасида ўлдирилгач, Жунаидхон томонидан Хивага хон қилиб кўтарилган (1918 йил 3-октабр). Саид Абдуллахон жисмоний жиҳатдан заиф ва иродасиз бўлиб, Хива хонлигидаги барча ишларни амалда давоми…

Абдурауф Фитрат (1884-1938)

Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, жанговар публицист, ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби эди. Абдурауф Фитрат ўз таржимаи ҳолида ёзишича, давоми…

Садриддин Айний (1878-1954)

XIX асрнинг сўнгги чорагида туғилиб, XX асрнинг ўрталарига қадар яшаб ижод этган Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётлари тараққиётига муайян ҳисса қўшган зуллисонайн ёзувчидир. У мансуб бўлган ёзувчилар авлоди халқ ва жамият ҳаётидан узоқлашиб қолган мумтоз Шарқ адабиётига янги тўлқин давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929)

Ҳамза XX аср ўзбек адабиётига тамал тошини қўйганлардан бири. XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек маданиятининг энг йирик намояндаларидан, фаол маърифатпарвар шоир, ўқитувчи, жамоат арбоби. У шеъриятни ҳаётга ва халққа яқинлаштириш, ҳозирги замон насрини ўзбек адабиётида қарор топдириш, айниқса давоми…

Хулоса (Сўнгсўз ўрнида)

Икки дарё — Сирдарё ва Амударё оралиғидаги ўлка жуғрофий-табиий хусусиятлари жиҳатидан инсон жамоасининг ривожи учун энг қулай бўлган маконлардандир. Серсув водийлари, кўм-кўк қирбағирлари, дарахтзорлари, ер ости бойликлари одамларнинг яшаши, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчиликнинг ривожи учун табиий имкониятларни вужудга келтиргандир. Шу сабабдан давоми…

Шохруҳбий

Шохруҳбий ибн Ашурбий (? — 1721), (1709-1721) Кейинчалик Қўқон хонлиги деб аталган давлатнинг асосчиси. 1709 йилда минглар алоҳида беклик тузган чодалик дин пешволари ҳокимиятини ағдардилар ва Фарғона водийсида ҳокимиятни ўз қўларига олдилар. Минг қабиласи йўлбошчиларидан бири Шоҳрухбий ҳукмдор деб эълон давоми…

Абдураҳимбий

Абдураҳимбий ибн Шоҳруҳбий (1700-1733, Хўжанд) (1721-1733) Минг сулоласидан бўлган Қўқон хони, Шохруҳбийнинг ўғли. У хушёр, оқил, донова тадбиркор эди. Абдураҳимбий даврида Қўқонда қалъа қурилган бўлиб, у хозирда “Эски қўрғон”деб аталади. В.П. Наливкиннинг маълумотига кўра, 1732 йилгача унинг қароргоҳи Тикон Тўда давоми…