Зуҳриддин Исомиддинов. “Каминанинг номлари…”

“Мафтунингман” кинофилмидаги бир қувноқ қўшиқ шу сўзлар билан бошланади. Унда Алижон исмли сартарош дўконида рақс тушиб қўшиқ айтади. Бу устага фарқи йўқ: “Қир!” деса, бас, кексами-ёшми, дарров барчанинг сочини қириб-қиртишлаб қўйишга шай. Сочни тап-тақир қилиб олиб ташлаш ҳамманинг қўлидан келади. давоми…

Муҳаммад Ҳалим Ёрқин. Низомий Ганжавийнинг туркий девони

Буюк шоир ҳаким Низомий Ганжавий ҳижрий-қамарий VI асрда яшаб ўтган. У чамаси ҳижрий 530 йили Озарбойжоннинг Ганжа шаҳрида туғилиб, вояга етди ва бутун умри бўйи ўша ерда яшаб, ижод этиб, дунёдан ўтди. Низомий шеъриятда хамсачиликни бошлаб берган буюк сўз устози давоми…

Иноятулла Сувонқулов, Моҳигул Бобоева. Сўфий Оллоҳёр мероси

Мутафаккир шоир ва насрнавис Сўфий Оллоҳёрнинг тасаввуф руҳида ёзилган тўртта китоби мавжуд. Улар: “Маслак ул-муттақин” (Тақводорлар маслаги), “Сабот ул-ожизин” (Ожизлар саботи), “Махзан ул-мутиъин” (Мутелар хазинаси), “Мурод ул-орифин” (Орифлар-донолар муроди). Бу асарларнинг қўлёзмалари Шарқшунослик институти кутубхонаси ва айрим кишилар қўлида сақланиб давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Адабий инновация эҳтиёжи

Инсоният тамаддунининг ибтидосидаёқ вужудга келган адабиёт замонлар ўтиши билан ўз моҳиятини йўқотмаган, билъакс, тобора қадри ортаётган, бани башарнинг мислсиз маънавий хазинасини янада ­бойитаётган буюк мўъжиза бўлиб қолмоқда. Ва бу жараён абадул-абад давом этажак. Зеро, ўз вақтида илмий-техника инқилобининг айрим оммабоп давоми…

Абдумурод Яллабоев. Кундалик қандай ёзилади?

Cабабдан cабаб, деганларидек, ушбу мақоланинг ёзилишига бир воқеа туртки бўлди. Камина нафақада, бўш пайтларимда китоб мутолаа қилишни хуш кўраман. Китоб ўқиб чарчаган пайтларда кўзларимни дам олдириш учун кўча ва майдонларни айланаман. Шундай кунларнинг бирида cобиқ ўқувчим, ҳозир А. Қодирий номидаги давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур мирзонинг қиличи

Тарихда Шарқ мамлакатларида рўй берган муҳорабаларда жангчи, ҳарбий хизматга тааллуқли аскару бек, шаҳзода ва султонларнинг энг ишонган қуроли қилич ҳисобланган. Бу уруш қуроли ҳақида ёзма ва оғзаки адабиётда жуда кўп маълумотлар мавжуд. Қиличнинг фазилатлари, сифати, жангчи қўлига етгунга қадар уни давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур шахсиятининг ёрқин жиҳатлари

Қадриятларимиз тарихида Заҳириддин Бобурнинг мураккаб шахс сифатида тилга олинишига кўникиб қолганмиз. Ҳар гал адиб номини жаҳонга машҳур этган “Бобурнома” асарини, дилбар ғазалларини, меҳр билан таржима қилган Хожа Аҳрори Валининг “Волидия” асарини ўқиганда шахсиятидаги замондош ҳукмдорлардан устун жиҳатларни кўрамиз. Мақола, китоб давоми…

Қосимжон Содиқов. Билга Тўнюқуқ битиги

Ёзнинг қоқ чилласи, эскилар сўзи билан – ўроқ ойи. Шундай эса-да, дала-туз ям-яшил. Мўғулистон ўрталиғидаги тузу қирлар ила ўрмон, қурама тоғлар туташиб кетган Байн Сўктў ўлкаси ана шундай манзарали, баҳаво жой. Бу тупроқда қутлуғ бир зиёратжой бор. У Иккинчи турк давоми…

Назокат Аҳмедова. Гулмисиз, райҳонмисиз?

Аския ўзбекларга хос ноёб миллий санъат тури ҳиcобланади. Ҳажвнинг бадиҳагўйлик асосида, кўпчилик иштирокида ва беллашув тарзида жонли ташкил этилиши бошқа халқларда учрамайди. Аския катта ҳаётий билим, кўникма ва ҳозиржавобликни талаб қилади. Тилнинг ўзига хос хусусиятларини мукаммал эгаллаган, ҳаётдаги камчиликларни ҳазил давоми…

Шабот Хўжаев. Дунё тан олган аллома

Ўзбекистон тарихида XX асрнинг биринчи ярми алоҳида эътиборга молик. Айни шу даврда Ўзбекистонда маънавий-маърифий соҳаларда дадил қадамлар қўйилди. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида жадидларнинг даъвати қолоқлик, саводсизликка қарши кураш ва жамиятни янги ривожланиш сари бошлаган эди. Бундай йўналишни давоми…