Абдулла Қаҳҳор. Асарлар. 5 жилдлик (1987-1989)

Абдулла Қаҳҳор. Асарлар: 5 жилдлик. 1-жилд: Сароб: Роман. Ҳикоялар / Редкол.: У. Умарбеков, Саид Аҳмад, Э. Аъзамов ва бошқ.; Нашрга тайёрловчи К. Қаҳҳорова. Сўзбоши муаллифи О. Шарафиддинов/. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 80 йиллиги муаосабати билан адибнинг беш жилдлик “Асарлар”и нашр этилмоқда.
Муаллиф “Сароб” романида 20-йиллар ҳаётига мурожаат қилиб, буржуа миллатчилиги идеологиясининг реакцион моҳиятини очиб, унинг ҳалокати, инқирози қонунийлигини, янги ҳаёт тантанаси муқаррарлигини реалистик образларда акс эттиради.
Шунингдек, ушбу биринчи жилдга адибнинг 30-йилларда ёзилган ҳикоялари ҳам жамланди.

Редколлегия:
Ўлмас Умарбеков (раҳбар), Саид Аҳмад, Эркин Аъзамов, Низом Комилов, Озод Шарафиддинов, Кибриё Қаҳҳорова, Матёқуб Қўшжонов

Нашрга тайёрловчи:
Кибриё Қаҳҳорова

Сўзбоши муаллифи:
Озод Шарафиддинов

Абдулла Қаҳҳор. Асарлар: 5 жилдлик. 2-жилд: Қўшчинор чироқлари: Роман. Ҳикоялар / Редкол.: У. Умарбеков, Саид Аҳмад, Э. Аъзамов ва бошқ.; Нашрга тайёрловчи К. Қаҳҳорова /. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор беш жилдлик «Асарлар»ининг иккинчи жилдига «Қўшчинор чироқлари» романи киритилди.
Муаллиф мазкур романида ўзбек қишлоғининг социалистик изга кўчиши, коллективлаштириш жараёни, янги шароитда янги одам характерининг шаклланишини тасвирлайди.
Шунингдек, ушбу жилдга адибнинг турли йилларда яратган ҳикояларн ҳам жамланди.

Нашрга тайёрловчи:
Кибриё Қаҳҳорова

Абдулла Қаҳҳор. Асарлар: 5 жилдлик. 3-жилд: Ўтмишдан эртаклар: Қиссалар / Редкол.: У. Умарбеков, Саид Аҳмад, Э. Аъзамов ва бошқ.; Нашрга тайёрловчи К. Қаҳҳорова /. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988

Мазкур жилдга адибнинг турли мавзудаги қиссалари жамланди.
«Синчалак» қиссасида 50-йилларнинг ўрталарида ўзбек қишлоғида юз берган жиддий ўзгаришлар, колхозчилар онги ва ҳаётида қарор топган янгича қарашлар ёрқин бўёқларда акс эттирилади.
Муаллифнинг «Олтин юлдуз», «Ўтмишдан эртаклар», «Муҳаббат» қиссалари ҳам ушбу жилддан ўрин олган.

Нашрга тайёрловчи:
Кибриё Қаҳҳорова

Абдулла Қаҳҳор. Асарлар: 5 жилдлик. 4-жилд: Аяжонларим: Пьесалар, портретлар, фельетонлар / Редкол.: У. Умарбеков, Саид Аҳмад, Э. Аъзамов ва бошқ.; Нашрга тайёрловчи К. Қаҳҳорова /. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988

Мазкур жилдга муаллифнинг “Янги Ер” (“Шоҳи сўзана”), “Оғриқ тишлар”, “Сўнгги нусхалар” (“Тобутдан товуш”), “Аяжонларим” пьесалари, шунингдек турли йилларда ёзган портрет ва фельетонлари киритилди.

Нашрга тайёрловчи:
Кибриё Қаҳҳорова

Абдулла Қаҳҳор. Асарлар: 5 жилдлик. 5-жилд: Ҳақ сўзнинг кучи: Мақолалар. Суҳбатлар. Қайдлар / Редкол.: У. Умарбеков, Саид Аҳмад, Э. Аъзамов ва бошқ.; Нашрга тайёрловчи К. Қаҳҳорова /. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор беш жилдлик «Асарлар»ининг бешинчи жилдига адибнинг турли мавзуларда ёзилган адабий мақолалари ва қайдлари киритилди.

Нашрга тайёрловчи:
Кибриё Қаҳҳорова