TİKA Хоразм вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларига тиббий ускуналар тақдим этди

Туркия ҳамкорлик ва тараққиёт идораси (TİKA) Хоразм вилояти онкология диспансери ҳамда Республика ихтисослаштирилган урология маркази вилоят бўлимига тиббий ускуналар тақдим этди. TİKA хабарига кўра, ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистонга келган Анқара урология клиникаси шифокори Йилмаз Аслан тақдим этилган ускуналарни синовдан ўтказиб, давоми…

Туркманистон Эронга газ етказиб бериш тўхтатилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Туркманистоннинг 2017 йил 1 январдан ўзаро шартномага зид равишда Эронга газ етказиб беришни тўхтатгани хусусида хабарлар асоссиздир. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган баёнотда сўз боради. Расмий Ашхободга кўра, Эрон Туркманистондан 5 йил давомида газ сотиб олиш давоми…

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлат хатти-ҳаракатидан хавотир билдирди

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Арманистон томонидан содир этилаётган провокациялар кўпайиб бораётгани хусусида баёнот берди. Бу эса тинчлик йўлидаги музокараларни боши берк кўчага киритиши мумкин, деб ҳисоблайди расмий Боку. “2016 йил 29 декабрь куни Арманистон Қуролли кучлари разведка гуруҳи Арманистон-Озарбойжон давоми…

Аҳмет Башар Шен – Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси

28 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркиянинг юртимиздаги янги элчиси Аҳмет Башар Шенни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати хабар беради. Фавқулодда ва мухтор элчи Аҳмет Башар Шен вазир Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиғи давоми…

Путин матбуот анжуманида қайси масалаларга эътибор қаратди?

Жорий йил 23 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин катта матбуот анжумани ўтказди.   Анъанавий матбуот анжуманида 1400 дан ошиқ журналист иштирок этди. Қуйида Россия етакчиси томонидан билдирилган муҳим фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Америкадаги сайловга Россиянинг “аралашуви” хусусида “Қўшма Штатларнинг амалдаги давоми…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилади. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти ва халқини мазкур мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклади. давоми…

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

Жорий йил 20-21 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Озарбойжон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради. Маслаҳатлашувлар чоғида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари инвентаризация давоми…

Сунь Лицзе: Буюк ипак йўлининг Иқтисодий белбоғи лойиҳаси ҳамкорликни янада кенгайтиради

Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлиги турли соҳаларда ривожланиб бормоқда. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе 21 декабрь куни Тошкентда журналистлар билан учрашувда сўзлади. Қайд этилишича, икки томонлама савдо айланмаси ошиб бормоқда. Хитой томони киритган сармоянинг давоми…

Ўзбекистон – Польша савдо-иқтисодий ҳамкорлигида фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд

Польшанинг нефть-газ, энергетика, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, транспорт, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги компаниялари Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Польшанинг Тошкентдаги элчихонаси Савдо ва сармояларга кўмаклашиш бўлими 21 декабрь куни Тошкентда журналистлар билан ўтказган матбуот анжуманида маълум давоми…

Тошкентда Амир Темур ҳақида илк шеърий роман чоп этилди

20 декабрь куни Тошкентдаги “Китоб олами” мажмуасида Ораз  Абдуразаковнинг Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган “Повелитель” (Ҳукмдор) шеърий романи тақдимоти бўлиб ўтди. Рус тилидаги мазкур асар етти қисмдан иборат бўлиши режалаштирилган йирик полотнонинг дастлабки жилдидир. Маросим аввалида “Илҳом” театрининг актёри Владимир Юдин давоми…