Олган Бекар: “30 йил давомида тўплаган тажрибамиз муштарак истиқбол эшикларини очмоқда”

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига роппа-роса 30 йил тўлди. 1992 йил 4 март куни “Туркия Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида” битим имзоланган эди. Мазкур йирик сана муносабати билан эътиборингизга Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор давоми…

Тошкентда Ўзбекистон–Япония дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги доирасида кўргазма очилди

24 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Ҳираяма халқаро маданият карвонсаройида “Япон таомлари макет намуналари” кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма қатнашди. “Кунчиқар давоми…

30 йиллик фожиа ёхуд Хуршид Давроннинг кўзда ёш билан ёзган шеъри

26 февраль куни замонавий Озарбойжон тарихидаги мудҳиш фожиа – Хожали қирғинига 30 йил тўлади. Манбаларга кўра, 1992 йилнинг 25-26 февраль кунлари Арманистон қуролли кучлари Россиянинг Хонкендидаги 366-мотоўқчи полки ёрдамида Хожали шаҳрида мудҳиш жиноят содир этган. Ўшанда 613 нафар тинч аҳоли давоми…

“Чегараларни қурол ёрдамида ўзгартиришга қаршимиз” – Туркия Россиянинг Украинага қўшин тортишига муносабат билдирди

Туркия  Россия Федерацияси қуролли кучларининг Украинага қарши ҳарбий операциясини номақбул деб ҳисоблайди ва рад этади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида сўз боради. “Бу ҳужум Минск келишувларини бузиш билан бир қаторда халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ҳисобланади ҳамда минтақамиз ва давоми…

Европа Иттифоқининг махсус вакиллари Тошкентда

22 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакала ҳамда ЕИнинг Афғонистон бўйича махсус элчиси Томас Никлассонни қабул қилди. ТИВ матбуот хизматига кўра,  суҳбат чоғида Ўзбекистон давоми…

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига роппа-роса 30 йил тўлди. Шу муносабат билан мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Малайзия ташқи ишлар вазири Сайфуддин Абдуллоҳга табрик йўллади. Қутлов мактубида сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги сиёсий давоми…

Ўзбек публицистикаси 2021 йилда қандай асарлар билан бойиди?

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Бадиий публицистика кенгаши фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Пандемия шароитига қарамай, кенгаш аъзолари йил давомида эътиборга молик ишларни амалга оширди, деб хабар беради ЎзА. Қайд этилишича, 2021 йилда “Буюк ўзбек йўли”, “Адабиёт – давоми…

Экспертлар Жанубий Кавказ барқарорлигига таҳдид cолаётган омил ҳақида гапирди

ЕХҲТнинг Минск гуруҳи бўйича собиқ ҳамраиси, АҚШ вакили Ричард Ҳогланд Жанубий Кавказ барқарорлигига таҳдид солаётган ҳолат ҳақида гапирди, деб хабар беради “Trend” агентлиги. Гап шундаки, охирги пайтларда Қорабоғдаги айирмачилик кайфиятидаги гуруҳларнинг провокацияси кучайди. Ўзини алоҳида маъмурий ҳудуд деб даъво қилаётган давоми…

Дунёдаги илк қўш қаватли кўприк қачон битиши маълум қилинди

Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлигининг мега лойиҳаларидан бири саналган, Дарданел бўғозининг икки қирғоғини боғловчи 1915 Чаноққалъа осма кўприги қурилиши ниҳоясига етай деб қолди, деб хабар беради “Онадўли” ахборот агентлиги. “Чаноққалъа бўғозининг маржони” деб таърифланган лойиҳа доирасида Осиё ва Европа қисмидаги давоми…

Ҳамид Наййирободий: “Эрон ва Ўзбекистон савдо айланмасини икки миллиард еврога етказиш имкони мавжуд”

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати Сўнгги беш йил ичида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳалардаги алоқалар изчил ривожланмоқда. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, сиёсий фанлар доктори Ҳамид Наййирободийнинг “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида сўз боради. Дипломат давоми…