Туркия жаз санъати вакиллари Тошкентда концерт беради

Туркия жаз санъати вакиллари Ўзбекистонда концерт беради. Мазкур ижодий сафар Ўзбекистонда жорий йил апрелда ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган халқаро жаз фестивали доирасида ташкил этилмоқда. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва сайёҳлик бўлими хабарига кўра, жаз фестивалига беш нафар турк cанъаткори келиши кутилмоқда. “Аҳмет давоми…

Латвиянинг Биг-бэнд оркестри Ўзбекистонда концерт беради

Ўзбекистонда жорий йил апрель ойи давомида халқаро жаз фестивали ўтказилади. Бу ҳақда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат 13 февраль кунги матбуот анжуманида маълум қилди. Ўзбекистонда иккинчи бор ЮНЕСКО шафелигида ташкил этилаётган фестивалда АҚШ, Франция, Туркия ҳамда Латвия ижодий жамоалари давоми…

Хитой элчиси Ўзбекистон билан ҳамкорликка юқори баҳо берди

12 февраль куни “Туркистон” саройида Хитой янги йили – Баҳор байрамига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзлаган Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе меҳмонларни шарқона янги йил билан табриклади. Хитой тақвимига кўра, бу давоми…

Ўмон Султонлиги Халқаро таълим идораси раиси этиб сайланди

Ўмон Султонлиги 2016-2017 йилларда Халқаро таълим бюросига раислик қилади. “Times of Oman” нашри хабарига кўра, Халқаро таълим бюроси кенгашининг Женевада ўтган 65-сессиясида ана шундай қарор қабул қилинган.   Халқаро таълим бюроси ЮНЕСКОнинг ихтисослашган идораси бўлиб, у аъзо мамлакатларда маориф тизимини давоми…

Баҳман Оғоразий: “Эрон ва Ўзбекистоннинг дўстона алоқалари янада жадал ривожланади”

Тошкентда Эрон Ислом Республикаси миллий байрами – Ислом инқилоби ғалабасининг 37 йиллиги муносабати билан қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда хорижий давлатларнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, дипломатлар ҳамда Ўзбекистон илм-фан намояндалари жам бўлди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Ташқи иқтисодий алоқалар, давоми…

Россия элчиси Алишер Навоийнинг машҳур байтини умрбоқий деб атади

10 февраль куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Дипломатик ходимлар куни муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари С.Ниёзхўжаев, Олий Мажлис Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев, шунингдек, хорижий давлат дипломатик корпуслари раҳбарлари қатнашди. Тантанада давоми…

Ўзбекистонлик икки олим Қозоғистон Республикаси медали билан тақдирланди

Жорий йил 10 февраль куни Қозоғистон Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида ўзбекистонлик икки олимни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Элчихона матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармони билан Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти бўлим мудири ўринбосари, фалсафа фанлари номзоди Равшан Назаров давоми…

Владимир Тюрденев: “Россия ташқи сиёсатда очиқлик ва прагматизмга таянади”

Россия Федерацияси ҳамкорлик истагида бўлган барча давлатлар билан дўстона мулоқот ҳамда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиради. Айни чоқда, мамлакат тўғри ва ҳаққоний деб билган жиҳатларни ўзгартиришга ҳар қандай уриниш фойдасиздир. Москва ташқи сиёсатда очиқлик, холислик, прагматизм ва миллий манфаатларни қатъий ҳимоя давоми…

Турк олимлари 1300 йил аввалги бармоқ изларини топди

Турк археологлари Мўғулистондаги Тўнюқуқ ёдгорлигидан ўн уч асрлик ноёб бармоқ изларини топди. Бу ҳақда Онадўли ахборот агентлиги хабар беради. “Биз кўплаб археологик кашфиётларга қўл урдик. Аммо улар орасида 1300 йил аввалги бармоқ излари энг эътиборга молик кашфиёт саналади. Бу ўта давоми…

Германия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига 11 миллион евро ажратади

Германия 2016 йилда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига 11 миллион евро ажратади. Бу ҳақда мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Ҳёфер-Виссинг 26 январь куни ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Ушбу маблағ она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш лойиҳалари, шунингдек, давоми…