Дунёнинг энг хавфли шаҳарлари (2008)

Foreign Policy журнали қотиллик жинояти салмоғи юқори бўлган дунёнинг 5 та шаҳрини эълон қилди. Бу борада энг аянчли ҳолат Венесуэла пойтахти Каракасда (аҳолиси 3,2 млн) бўлиб, шаҳарда 100 000 аҳоли ҳисобига 130 та қотиллик тўғри келади. Бу биргина Каракас шаҳрида давоми…

Европанинг энг криминал пойтахт ва шаҳарлари (2008)

Американинг Forbes журнали Eurostat агентлигининг рейтинги асосида Европанинг энг криминал пойтахт ва шаҳарлари рўйхатини эълон қилди. Европа Иттифоқига кириш учун ҳаракат қилаётган Туркиянинг энг катта шаҳарларидан бири Истамбул ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда. Европа Иттифоқи давлатлари орасида Латвия пойтахти Рига энг давоми…

Гирдоб нима?

Гирдоб ва торнадо бир-бирига жуда ўхшаш. Гирдобни «денгиздаги торнадо» деб ҳам аташ мумкин. Аввал торнадонинг ўзи нима эканини билиб олайлик. Торнадо — ҳақиқий айлана кўринишидаги штормдир. У момақалдироқ гумбурлаётган ҳудудда қора суйри (воронкасимон) булут кўринишида пайдо бўлади. Суйри булут пайдо давоми…

Қуюн қандай бошланади?

Деярли ҳар бир киши кучли шамолли ва момақалдироқли бўроннинг гувоҳи бўлган. Аммо бир вақтнинг ўзида бир неча минг квадрат километрли ҳудудни қамраб оладиган бўронлар ҳам бўлади. Шундай бўронлардан бири циклондир. Циклон пайтида шамол ҳамма томондан паст босимли жой бўлган бўроннинг давоми…

Ураганлар маълум йўналишлар бўйлаб ҳаракатланадими?

Шторм ёки ураган табиатнинг шу даражада асов ва бетизгин ҳодисасики, унинг маълум бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланишига ишониш қийин. Шунга қарамасдан, мавсум бошланиши биланоқ, ураганларнинг ҳар бири ўзига яраша ном олади ва уларнинг ҳаракат йўналишини ҳам олдиндан айтиб бериш мумкин. Дунёнинг давоми…

Циклон нима?

Циклон ёмғир билан бирга эсадиган ва вайронагарчиликлар келтирувчи кучли шамолдир. У йўлида учраган уйларнинг томини ағдариб ташлайди, дарахтларни таг-томири билан юлиб отади, экинларга зарар келтиради. Циклоннинг марказида паст босимли жой бўлгани учун ҳам ҳавонинг улкан массаси унинг атрофида тезлик билан давоми…

Реактив оқимлар нима?

Бугунги кунда «реактив» сўзи тез-тез қулоғимизга чалиниб туради. «Реактив оқим» тушунчаси реактив самолётлар билан боғлиқ эмасмикин, деб ўйлаб қоласан киши. Аслида бундай эмас. Реактив оқимлар Ер атрофидаги шамоллар тизимининг бир бўлагидир. Келинг, гапни «шамол» тушунчаси нимани англатишидан бошлай қолайлик. Шамол давоми…

Шамолнинг тезлиги қандай ўлчанади?

Шамол эсаётганда сизга унинг тезлиги жуда юқоридай туюлиши мумкин. Кейинчалик об-ҳаво маълумотини эшитганингизда, «шамол тезлиги секундига 10—15 метрни ташкил этгани»ни билиб оласиз. Шамол тезлиги бизни чалғитиши ҳеч гап эмас. Аммо айрим кишилар учун шамол тезлигини аниқ билиб олиш муҳим аҳамиятга давоми…

Нима учун шамолларнинг номи турлича?

Шамолнинг «сабо», «эпкин», «ел», «шабада», «самум», «тўфон», «изғирин» сингари ўнлаб номлари бор. Лекин бу унинг ҳамма турлари номи мавжуд дегани эмас. Биз: «Шабада эсяпти» ёки «Шамол туряпти» дейишимиз мумкин. Лекин кўпгина шамолларнинг ўзига хос номи бор. Улар бундай ўзига хос давоми…

Радиотелескоп нима?

Дунёдаги илк телескопни голландиялик оптика мутахассиси Данс Липпертей ясаган эди. Аммо унга қадар турли олимлар, XIII асрдан бошлаб, катталаштириб берувчи линзалар ёрдамида тажрибалар қилиб кўришган. Ўта қашшоқ кун кечирган Липпертейнинг кашфиёти ҳеч кимга маълум бўлмай қолиб кетди. Орадан бир йил давоми…