Исмихон Муҳаммад
I О, титраган дудоқларинг Ҳасратига қурбон ўлам. Ҳаёт берган нафасингнинг Шафқатига қурбон ўлам. Кўзимга чизгин суратинг, Тинмоқ менга бўлур метин. Тили боғлиқ муҳаббатнинг Ҳиматига қурбон ўлам. Юлдуз каби оқишингнинг, Чақмоқ каби чақишингнинг, Боқишимла боқишингнинг Суҳбатига қўрбон ўлам. Жавҳарисан тилагимнинг, Қувватисан давоми…