Шукур Холмирзаев. Биз кеч қолиб юрамиз (ҳикоя)

Райком секретари Алпомиш ака укаси Бердиёрни имлаб, чинор остига ўтирди. Олисдан югуриб келган чойхоначи йигитга:— Битта чой… Кейин бизга халақит берманг! — деди.— Хўп бўлади, райкум бобо! — чойхоначи қайтиб кетди. Кабобпазнинг олдига бориб, шивирлай бошлади. Мактаб томондан бўлим бошлиғи давоми…

Шукур Холмирзаев. «Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя)

Ўшанда саккиз ёшларда эдим. Иккинчи синфда ўқиётган бўлсам ҳам зеҳним ўткир эканми, саводим чиқиб қолган, яъни отам айтиб турса, мен фактурасини ёзиб борардим. Отам район матлубот жамиятида магазинчими, бир нима бўлиб ишлар эди. У киши шундай катта ишда турсалар ҳам, давоми…

Шукур Холмирзаев. Зов остида адашув (ҳикоя)

(Дўстимнинг ўғлига айтганлари) Ўшанда етти ёшларда эдим. Тоғда яшардик. Отам чўпон, онам сут соғувчи. Битта синглим ҳам бор. Ўтовимиз Зовбошидан беш-олти чақирим наридаги кунгай бетда эди. Биз бу ерга ёзнинг бошларида чиқиб келардик: кўчларимиз аравага ортилган, онам, синглим ва мен давоми…

Шукур Холмирзаев. Кулган билан кулдирган (ҳикоя)

Одамларни фақат тирикчилик учун ҳаракат қилади, деб ўйлайдиган кишилар уларнинг тирикчилик ғамидан юксакроқ ташвишлари ҳам борлигини тушунмайдилар. Ё бунинг акси: ўша юксакроқ ташвишдаги одамлар фақат тирикчилик ғамида юрганларга қандайдир паст назар билан қарайдилар.Совхоз директорининг кабинетига мактаб табииёт ўқитувчиси Эҳсон Эътиборов давоми…

Шукур Холмирзаев. Сайр (ҳикоя)

Жўра уйғониб кетиб, бошидан оқ чойшабни юлқиб олди. Овоз келган томонга қаради. Онаси Рухсат опа ўчоқ бошига энгашганича ўғли томонга ачиниб қараб турар, қўлида самоварнинг малла карнайи бор эди.— Ухла, ухла, — деб пичирлади у.Жўра чалқанча бўлиб, устига эгилиб турган давоми…

Шукур Холмирзаев. Учинчи ҳамроҳ (ҳикоя)

Зиёрат билан Теша овга чиққанларида сафларига яна бир ҳамроҳ қўшиларди. Бу — Олапар деган ит эди. Зиёратларнинг ити. Кўп ювош, одамга тез эликувчи, келган меҳмонга бир ириллаб, кейин уни кўчагача кузатиб қўйгувчи эди. Уни ҳамма таниш-билишлар мақтар, ўзларининг ҳам шундай давоми…

Шукур Холмирзаев. Жўрабоши (ҳикоя)

Укам Хайруллага— Ҳабилла ака, армияга кетасизми? — деб сўради кир-чир панжаларини тупроққа тираб ўтирган кичкина Инъом.Соябони узун шапкасини орқага суриб, устарада қирилган бошини кафти билан силаб ўтирган Ҳабибулла ер остидан унга қараб:— Бурнингни арт, лой бўлиб кетибди, — деди.Ҳабибулла жилмайди. давоми…

Шукур Холмирзаев. Жарга учган одам (ҳикоя)

Ислом туғилган уй эски, вассалари қорайиб кетган, битта кенг деразаси эллик қадам наридаги қишлоқнинг дарахтларга бурканган томонига очилар эди. Уйнинг устида Бойсунтоғнинг мусаффо осмони осилиб турар, унинг орқа томонида тўлқинсимон сарғиш адирлар тоғ тарафга эмгаклаб кетган, адирлар ортида эса чағир давоми…

Шукур Холмирзаев. Бойчечак очилди (ҳикоя)

Домла Қўнғирот анчадан бери илмий ишлар ёзмас эди, ёзишга ўтириши ҳамоно юраги сиқилар, кейин, бу кимга керак ўзи, деган хаёлга бориб қоларди. Бу орада эса азиз умрининг ойлари, йиллари ўтиб борар, сочидаги битта-яримта қора ҳам оқариб, бир замонлар китоб устида давоми…

Шукур Холмирзаев. От эгаси (ҳикоя)

Иноднинг учта бойлиги бор эди. Бири — сой бўйидаги сердарахт қишлоғи; қишлоқ четида босмачилар билан урушда ҳалок бўлган отасининг қабри дўппайиб турар, Инод гоҳо уни зиёрат қилгани борарди. Иккинчи бойлиги — қишлоқ ўртасидаги тепада ўрнашган икки хонали мактаби эди; бу давоми…