Сафар Кокилов. Тавсифнома (ҳажвия)

Кичкина хонада бақалоқ, тепакал, кўзойнакли одам-касаба уюшма раиси ниманидир ёзиб-чизиб ўтирибди. Олдига оч сариқдан келган, ўрта бўйли, сочларига оқ оралаган, кичкина қоринчаси бор одам аста салом бериб киради. Раис бош кўтармай сўрайди:-Хўш хизмат?!-Тафсифнома берсангиз деган эдим. Тез олиб кел дейишяпти.– давоми…

Сафар Кокилов. Элчига ўлим йўқ (ҳажвия)

Улар аввал кичкина бир хонага йиғилишди. Эшикни ичкаридан тамбалашди. Сўнг шу корхонада қирқ йилдан бери ишлаётган, сочларига оқ тушган, афти ғижимланган қоғоздай Дарозов пинғиллаб гап бошлади. -Шу десангизлар, мен жуда яхши биламанки, обуна бўлиш ихтиёрий! Масалан чет элларда… обуна қилишга давоми…

Сафар Кокилов. Аламингиздан чиқмоқчимисиз, “тез ёрдам” ни чақиринг (ҳажвия)

Йўғ-э дейсизми? Ҳа, деяверинг. Мен бир нарсани билмасам айтмайман. Мана, дейлик сиз туманнинг бош архитекторисиз, ёки дейлик, истеъмолчиларни ҳимоя қилувчи аллақандай уюшма раисисиз. Бу дунёда кутилмаганда ҳар нарса бўлиши мумкин. Дейлик, сиз лойиҳасини чизган иморатингиз бир тийинга қиммат эканлиги аниқ давоми…

Сафар Кокилов. Имтиҳон (ҳажвия)

Узоқ йиллар бош ҳакимнинг муовини бўлиб ишлаган ва кейинги икки йилда “ўз аризасига биноан бўшатилиб”, Эшакўлди қишлоғидаги амбулаторияга терапевт қилиб ишга жўнатилган Турдиевнинг жиккакина танасини бир ваҳима ўргамчак туридай ўраб олган. Бесарамжон.Уйқусизлиқдан қизарган кўзларининг таги халта. Лунжи, бақ-бақалари баттар осилган. давоми…

Сафар Кокилов. Репортаж (ҳажвия)

Мусиқа янграйди.Тоғлар. Дала. Эшак минган бола. Қишлоқ. Ўртада қора тўн, телпак кийган басавлат, икки бети қип-қизил киши тилла тишларшш кўрсатиб турибди. Жиккакгина, қорачадан келган, сочи қирқилган, шим кийиб олган қиз унинг тумшуғи тагига микрофон тутиб турибди.— Раис бова. Марҳамат қилиб давоми…

Сафар Кокилов. Жаҳли тез одам (ҳажвия)

Ишга беш минут кеч келганим учун бошлиғимиз 20 фоиз иш ҳақидан ушлансин деб буйруқ чикарибди. Баъзи одамлар соатлаб, кунлаб ишга келмай қолади-ю… Ўзингиз биласиз, менинг жаҳлим тезроқ. Бирдаи қизишиб кетдим. Котиба қизнинг “хай-ҳай”лашига қарамасдан шартга эшикни очиб, ичкарига бостириб кирдим. давоми…

Сафар Кокилов. Икки одам – икки олам (ҳажвия)

Китобим чиқди. Бир донасини “Муаллифдан” деб ёзиб, унга тақдим этдим. Унинг кўзлари порлаб кетди. Мени қучоқлаб олди. Қўлларимни узоқ қисиб турди.— Табриклайман. Табриклайман. Жуда хурсандман. Ижодингизга барака… – дерди ҳаяжонланиб. Китобни варақлади.— Ўҳ-ҳў. Зўр, зўр. Жилдини қаранг-а. Қандай чиройли. Расмлари давоми…

Сафар Кокилов. Эшак (ҳажвия)

У авваллари хирмон қоровул, табелчига ёрдамчи – эгат ўлчаб берадиган ва идорага кунлик теримнинг ҳисоботини етказувчи, далада самовор қайнатувчи лавозимларида ишлаган. Шўро армиясига чақирув қоғоз тарқатгич бўлган. Энди эса ғишт заводда гулах бўлиб ишлаяпти. Бир кеча – кундуз ишлайди, икки давоми…

Сафар Кокилов. Ушлаб туринг (ҳажвия)

Қабулхона. Врач ҳузурида бир одмироқ кийинган кампир ўтирибди.– Хўш, кампиршоҳ, фамилиянгиз нима? – врач ёзувдан бош кўтариб сўради.– Аҳмедова.– Исмингиз?– Ушлаб туринг.– Нимани?– Ҳеч нимани. Исмим шунақа…– Қанақа?– Ушлаб туринг.– Вой нимани? Бундоқ тушунтириб гапирсангаз-чи. Қўлингизда ҳеч нарса йўқ-ку?– Ҳа, давоми…

Сафар Кокилов. Маъруза (ҳажвия)

Эрталабдан бери калласи хумдай, қорни мешдай Маллаев уйида. ўзи мағрурланиб “кабинетим” деб атайдиган, китобларга лиқ тўла бир неча жавон ва стол-стуллар билан тўлдирилган кичкина бир хонада эртага катта йиғинда ўқийдиган маърузасига тайёрланиб ўтирибди. Хотини кетма-кет дамлаб кираётган иссиқ кўк чойдан давоми…