Хорхе Луис Борхес. Марвлик ҳаким (ҳикоя)

Анхелика Окампога бағишланади Агар адашмасам, хуросонлик Чойшаб Тутган (ёки аниқроғи, Ниқоб Тутган) Пайғамбар – Ал Муқанна ҳақидаги манбалар тўртта эди: а) Болозурий “Ҳалифалар Тарихи”нинг асил ҳолича сақланган муҳтасар баёни; б) Аббосий ҳукмдорларнинг расмий солномачиси Ибн Абу Тоҳир Тайфур қаламига мансуб давоми…

Хуан Карлос Онетти. Соҳил бўйлаб чопаётган Эсберг (ҳикоя)

Яхшиям, кечга томон кун исиб кетди, булутлар ортидан чиқай -чиқай деб турган қуёш нурлари бирдан кўчаларга ва уйларнинг устига таманно билан тўкила бошлади; ахир улар худди шу соатларда янги бандаргоҳ ва кемалар яқинидаги манзилда дайдиб юришган, нариги тўлқинтўсардан бу тўлқинтўсар давоми…

Хуан Карлос Онетти. Хуш келибсан, Боб! (ҳикоя)

Ҳа, кўриниб турибди, у Боб деб, чақирган замонлардан кундан-кун узоқлашиб, яна ҳам тезлик билан кексайиб борарди ва унда ўша паллалардан – хонага кириб, жимгина саломлашиб ёки қўлини қулоғининг атрофида қоқиб қўйиб, чироқнинг остида, роял билан ёнма-ён китоб ушлаганча ўтирадиган ёки давоми…

Албер Камю. Ижод ва инқилоб (эссе)

ХХ аср инқилоби ва санъати муросасизликнинг асосий таянчи сифатида айнан бир хил қарама-қаршиликни бошдан кечирмоқда. Амалиётда яроқсизлиги тобора ойдин бўлиб бораётган таълимотдан ўзини халос қилишга уринаётган ҳар иккаласи ҳам бебошдоқлик ҳиссидан қутулишга уринаяпти. Кечаги куннинг зиддиятидан пайдо бўлган инқилоб бугунги давоми…

Албер Камю. Исён ва услуб (эссе)

Санъаткорнинг воқеаликка ружу қўйишини айни пайтнинг ўзида инкор қилиш салоҳияти деб ҳам тушуниш керак бўлади. Воқеликнинг қайсидир жиҳатини ўзи яратган бадиий оламда сақлаб қолиш эса у бу зулматни ижод машъали билан ёритганидан дарак беради. Зеро, воқеалик мутлақо инкор этилса, бундай давоми…

Албер Камю. Роман ва исён (эссе)

Маълум нуқтаи-назарга кўра, адабиёт бошқа турларга нисбатан анча муросачи эканини қайд этиш зарур – бу айблов ўтмиш даҳоларидан тортиб, янги давр даҳрийларининг қарашларигача мос тушади. Аввалги замонларда роман ноёб жанр ҳисобланарди. Унда воқеалик эмас, хаёл кўпроқ акс этарди; “Ҳабаш аёл” давоми…

Албер Камю. Исён ва санъат (эссе)

Санъат бир пайтнинг ўзида ҳам эътироф, ҳам инкор этувчи ҳодисалар сирасига киради. “Биронта ҳам санъаткор воқеаликка охиригача дош беролмайди”, дейди Ницше. Бу ҳақиқат, бироқ биронта ҳам санъаткор воқеаликни четлаб ўтолмаслиги ҳам ҳақиқат. Ижод – ваҳдалул вужудга интилиш, шу билан бирга давоми…

Чон Мёнг Кван. Френк (ҳикоя)

1 Гапнинг пўскалласини айтганда: мен Френк билан умуман учрашмаганман. Ҳатто асл корейсча исмини ҳам билмайман. Тасаввурим эримнинг у ҳақида айтиб берган гаплари доирасидагина эди. Улар болалик чоғларида ёнма-ён уйда яшашган, карате тўгарагига бирга қатнашган ва ёшлари улғайгач ҳам елкама-елка бўлишган. давоми…

Султонмурод Олим. Битмас хазина (янги нашрдаги изоҳли луғат ҳақида)

Оллоҳнинг энг буюк ихтироси нима? – Одам.Одамнинг энг буюк ихтироси-чи? – Тил.Тилнинг энг буюк ихтироси нима? – Сўз.Сўзнинг энг мукаммал хазинаси-чи? – Луғат.Луғатнинг энг буюк хазинаси нима? – Изоҳли луғат… Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги давоми…

Дунёни ўзгартираётган кашфиётлар

Бугунимиз ўтмишга айланаётгани каби ўтмишда ҳам худди ҳозирги давр cингари кун, ой, йиллар силсиласида аждодларимиз умргузаронлик қилган. Ҳар қайси даврнинг ўз буюк шахслари бўлганки, улар оламшумул кашфиётлари билан инсоният тарихида из қолдиришган.