Ҳавога совурилаётган бойлик

Ҳозирги кунда юртимизнинг деярли барча туман ва шаҳарларида чойхона ва пивахоналар, турли спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи кафе, ресторанларни учратишимиз мумкин. Яқин дўст ва қадрдонларнинг бир пиёла чой устида дийдорлашиши, ширин суҳбатлар қуришига нима етсин! Дунёда кўпдан бери юз кўришмаган давоми…

Дафтар жилдидаги “маданият”

Ўзаро суҳбатларда, гурунгларда тез-тез тилга олинаётган мавзулардан бири – “оммавий маданият” бўлиб қолди. Даврнинг шиддат билан ўзгариб, фан-техниканинг жадаллик билан тараққий этиши, табиийки, кўплаб муваффақиятларга замин яратди ва бу жараён узлуксиз давом этмоқда. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам борки, у давоми…

Индиго болалар феномени «келажак давр авлоди»нинг истилоси бошландими?

Ер юзида ғайритабиий қобилиятли болаларнинг туғилиши тобора кўп кузатилмоқда. Францияда уларга умумқабул қилинган ўзини тутиш қоидалари «ёпишмаган»лиги учун бу кичкинтойларни «тефлонли», Британия оролларида «мингйиллик болалари», Россияда эса «нур фарзандлари» деб аташади. Яна уларга индиго болалар номи ҳам берилган. Эътиборлиси, кимдир давоми…

Уят бўлади…

Бугун ўқиб, ўрганиб ҳаётнинг оқ-қорасини бирмунча таниганимда уят тушунчасининг қадр-қиммати нечоғлик баланд эканлигини, айнан мана шу хислатни унутиб қўяётганимиз тенгдошларимнинг (айрим катталарнинг ҳам) хатти-ҳаракатларига қараб теранроқ анг­лагандекман гўё. Магистрлик илмий ишим ёзувчилар ижодидаги фиқра жанрига оид асарларни таҳлил қилиш бўлгани давоми…

Орхан Памук. Дераза орти манзаралари (ҳикоя)

1 Ҳеч нарсани кўриб ҳам, тинглаб ҳам бўлмаса, бу ҳаёт эмас, ғирт жаҳаннамнинг ўзи. Болалигимдан зерикиш билан қандай курашиб келинганининг гувоҳи бўлганман — радио тинглашган, дераза ортидан кўчани кузатишган, у ёқдан-бу ёққа ўтаётган йўловчиларни, дераза қаршисидаги уйларни томоша қилишган. 1958 давоми…

Михаил Пришвин. Ўрмон томчилари (эсдаликлар)

Эсимда, биз болаликда ўйинчоқларимизни, совғаларни, ҳатто соатларни ҳам албатта бузиб кўрардик. Ичида нима борлигини билгимиз келарди—да. Эски замонларда мактабдаёқ бизни табиат билан худди шу йўсинда киришишга, уни ичига кириб боришга ўргатишарди. Далага олиб чиқишарди, биз гулларни юлишга тушардик. Гулнинг барглари, давоми…

Николай Гумилёв. Осмондан тушмаган муҳаббат (новелла)

Анна Андреевна Горенко (Ахматова) га бағишланади Дилхун изтироб туйғулари Данте Алигьери юрагидаги нозик илҳом париси Беатриче – машҳур Фолько Портинарининг қизига бўлган муҳаббатини Флоренцияга ўзгача сийратда кўрсатди. Бу ишқнинг қувонч ва қайғулари олис совуқ самовий кенгликларда эмас, балки шу ерда давоми…

Николай Гумилёв. Саройнинг сўнгги шоири (новелла)

Бу қирол аждодлари каби ўта дангаса, ишёқмас ва беғам эди. У саройда бўладиган тантаналар боисгина мадҳиялар ёзиб берадиган кекса шоирни нафақага чиқаролмас, унга етарлича нафақа тайинлаб, хайр-хушлашишга журъати етмасди. Шоирнинг ўзи эса кетишни сираям истамасди. Қирол оиласида кимдир туғилса ёки давоми…

Николай Гумилёв. Страдивариус скрипкаси (новелла)

Мэтр Паоло Белличини скрипка учун соло ёзди. Куйлаётиб, лаблари титраб кетди, оёқлари асабий ҳолда тактга уринар, узун-узун, оппоқ ва нозик қўлларининг шўхлиги тутгандай, бепарволик билан камончани қайирмоқчи бўларди. Мэтрнинг минглаб ўқувчилари унинг худди мана шу – оппоқ ҳинд илонларига ўхшаш давоми…

Марина Цветаева. Болаларга мактуб

Азиз болалар!Мен барчангизни бирдек яхши кўраман, барчангиз азизсиз менга. Сизлар ҳам билар каби катта-кичик одамларсиз. Ҳар бир авлод, ҳар бир насл ўзига хос. Менинг сизларга айтадиган гапларим кўп.Ҳеч вақт сувни бекордан бекорга исроф қилмангиз. Худди шу дамларда саҳроларда кимдир сувсизликдан давоми…