Асқад Мухтор (1920-1997)

Асқад Мухтор 1920 йил 23 декабрда Фарғона шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўрта Осиё университетининг филология факультетини тугатган (1942). Дастлабки достони — «Бизнинг авлодлар» (1939). «99 миниатюра» (1962), «Шеърлар» (1966), «Сирли нидо» (1984) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. «Бўронларда давоми…

Ҳамид Ғулом (1919-2005)

Ҳамид Ғулом 1919 йил 25 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Ўрта Осиё индустриал институтининг ишчилар (1933) ва тоғ факультетларида (1935—37), Педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетида (1938—41) тахсил олган. «Қасосим давоми…

Туроб Тўла (1918-1990)

Туроб Тўла (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12 ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Турбат қишлоғи — 1990.20.4, Тошкент) — шоир, драматург ва кинодраматург. Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент театр билим юртида (1934—38), Тошкент педагогика институтининг тил ва давоми…

Шуҳрат (1918-1995)

Шуҳрат (Алимов Ғулом Аминжонович) 1918 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1986). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1936—40)да ўқиган. Дастлабки асари — «Мехрол» (эртак-достон, 1940). Кўплаб шеърий («Бизнинг кўча», 1947; «Ҳаёт давоми…

Назармат (1917-2009)

Назармат (Назармат Эгамназаров; 1917.7.11, Тожикистон, Хўжанд, Нов қишлоғи, 2009) — шоир, журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1967). Самарқанд университетини тугатган (1941). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. «Қизил Ўзбекистон» (1947—54), «Тошкент ҳақиқати» газ. таҳририятида адабий ходим, бўлим мудири (1954—85). Ижодий фаолияти 30-й.лар давоми…

Зулфия (1915-1996)

Зулфия (Исроилова) 1915 йил 1 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1965). Меҳнат Қаҳрамони (1984). Шоир Ҳамид Олимжоннинг рафиқаси. Хотин-қизлар педагогика билим юртини тутатган (1931-34). Дастлабки шеърий тўплами – «Ҳаёт варақалари» (1932). «Темирой» (1934), «Шеърлар», «Қизлар қўшиғи» (1939), «Уни давоми…

Усмон Носир (1912-1944)

Усмон Носир 1912 йил 13 ноябрда Наманган вилоятида туғилган. Москвадаги Кинематография институтининг сценарий факультетида (1929— 30) ва Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг тил ва адабиёт факультетида бир мунча муддат тахсил олган (1933—34). «Қуёш билан суҳбат», «Сафарбар сатрлар» (1932), «Тракторобод» давоми…

Миртемир (1910-1978)

Миртемир (Турсунов Миртемир) 1910 йил 30 майда Туркистон шаҳрининг Иқон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1971). Эски мактабда таълим олгач (1919—20), Тошкентга келиб, Алмаий номидаги намуна иш мактаби (1920—23) ва Ўзбек эрлар билим юртида тахсил кўрган (1925— 29). Илк шеърлар давоми…

Ҳамид Олимжон (1909-1944)

Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах вилоятида туғилган. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1943). Самарқанддаги билим юртида (1923-28), Педагогига академиясининг ижтимоий-иқтисодий фанлар факультетида ўқиган (1928—31). Дастлабки асарлари — «Кўклам» (шеърлар, 1929), «Тонг шабадаси» (ҳикоялар, 1930). «Олов сочлар» (1931), «Пойга», «Ўлим давоми…

Мақсуд Шайхзода (1908-1967)

Мақсуд Шайхзода 1908 йил 25 октябрда Озарбайжон Республикаси Ганжа вилоятининг Оқтош шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Бокудаги дорулмуаллиминни тугатган (1925). Дастлабки шеърий тўплами — «Лойиқ соқчи» (1932). «Ўн шеър» (1932), «Ундошларим» (1933), «Учинчи китоб» (1934), «Жумҳурият» (1935), давоми…