Бу улкан дарахт Жанубий Америка, Индонезия ва Африканинг ясси тоғликларида ўсади. Унинг пўстлоғида безгак касаллигини даволашда ишлатиладиган хинин моддаси бор.
Хин дарахтининг бўйи 20 — 30 метрга етади. У баланд тоғликларда ўсади ва намсевардир.
Шунинг учун унга Перудаги шароит Африкадагига нисбатан қулай. Хин экиш йўли билан ҳам кўпайтирилади, у шамол яхши тегадиган плантацияларда кўкаради. Унинг танаси қалин пўстлоқ билан қоплангач, пўстлоқ кесиб олинади. Сўнгра қуритилиб, майда кукун қилиб туйилади, кукундан эса хинин тайёрланади. Хининнинг безгакка қарши восита эканини Пеллетье Кавенту кашф қилган. Хин дарахти пўстлоғидан олинган экстракт айрим вино ва ичимликларга ҳам қўшилади.