Ўрта асрларда насроний миссионерлар охир-оқибатда Европанинг энг олис чеккаларигача етиб боришади. Ҳамда европаликларни насронийликка киритиш бўйича бир неча юз йиллар давом этган ишни поёнига етказишади. Зеро, оддий халқ нимага эътиқод қилганини аниқ айтиш қийин. Афтидан, ўша замонларда ҳозиргига қараганда кўпроқ одамлар черковларга мунтазам қатнаб, ибодат қилардилар. Черковлар қурилишига ва уларни безашга пулни ҳам айни шу қавмлар туҳфа сифатида берарди.
Бироқ баъзан уларнинг насроний эътиқодлари эски мажусий тасаввурлар билан аралашиб кетарди, шу боис улар черков таълимотини чалкаш тушунишганди.
Ўрта асрларда черковнинг кучи ва таъсири катта эди. Қироллар ва герцоглардан фарқи шунда эдики, у ўлмас эди, шу боис уни емириш осон кечмасди. Ғарбий черковнинг раҳбари папа эди. Рим епископи ҳам унинг узи эди. (Шарқий Европа насронийлари Константинополда қароргоҳи бўлган бошқа раҳбарга буйсундилар).
Папа жаҳоннинг барча бурчакларидаги черковларнинг қудратли ходимларидан иборат бутун бир армияни бошқарарди. Сиёсат ва черков ишлари борасида уларнинг нуқтаи назарлари бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда у билан маҳаллий подшолар ўртасида жанжал чиқарди. Англияда қирол Генрих 1 архиепископ Томас Бекетни, у папани кўп қўллаб-қувватлагани ва қиролга деярли бўйсунмагани учун ўлдириш тўғрисида фармон берди.