Тукли ари ва асалари бир гуруҳга мансуб бўлиб, турдош ҳашаротлардир.
Улар ўртасида талай умумий чизгилар мавжуд, бироқ анча фарқ қиладиган жиҳатлар ҳам бор. Тукли арининг туси ёрқин, кўзга ялт этиб ташланади, бир неча марта чақа олади, меҳнаткаш асалариники фақат битта, нега десангиз улар нишли тукини тортиб ололмайди. Асаларилар мумкатакдан мум ажратиб чиқаради, гуллардан йиғилган мумкатагидаги асал билан озиқланади.
Тукли ари нектар, мевалар суви билан озиқланса-да, асал ажратиб чиқармайди, қоғоз, ўтлардан ўзига уя ясайди. Асалари вегетариан, яъни эт емайди, тукли ари эса йирқич бўлиб, чивин ва капалак қуртларини еб кун кечиради. Тукли ари ва асалари орасида ёлғизлари бўлиб, улар онаси атрофида бирлашмайди. Оилада яшаётганлари орасида сезиларли градация (бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишидаги изчиллик) мавжуд. Она асалари қишни ўз уясида ўтказади, ишчи асаларилар эса унга ҳар томонлама меҳрибонлик кўрсатади. Тукли ари онаси эса қишни ёлғиз ўтказади. Унинг ўзи уя қуради, личинкалари ёрдам беришга қодир ҳашаротларга айланмагунга қадар кутиб ўтиради.