«Судралиб юрувчи» деганда одам дарров кўз олдига илонларни келтиради. Аслини олганда, ҳайвонларнинг бу гуруҳи ўзига бир талай судралиб юрувчиларни жам этган.
Ҳайвонот салтанатида судралиб юрувчилар ҳам ерда, ҳам сувда яшовчилар ва паррандалар ўртасидаги ўринни эгаллайди. Олимларнинг фикрича, паррандалар бир неча миллион йиллар олдин судралиб юрувчилардан тарқалган. Ўша даврларда судралиб юрувчилар ҳайвонларнинг асосий тури ва асосан улкан қиёфага эга бўлган. Аммо ўша рептилиялар қирилиб кетди, мавжуд судралиб юрувчилар эса нисбатан кичик ҳажмда. Тимсоҳлар ва питонлар улар орасида энг йиригидир.
Судралиб юрувчилар кўп томонлама ҳам ерда, ҳам сувда яшайдиганларга ўхшайди. Бу ҳайвонларнинг ҳаммаси совуқ қонли бўлиб, судралиб ҳаракатланади ва умуртқаси бор. Улар бир-биридан ўпка ва териси орқали яққол ажралиб туради. Ҳам сувда, ҳам ерда судралиб юрувчилар ёшлигида ойқулоғи ёрдамида нафас олади, кейинроқ кўпларининг ўпкаси шаклланади. Судралиб юрувчилар, бошқа тарафлама, бир умр ўпкаси билан нафас олади.
Ерда ҳам, сувда ҳам яшовчиларнинг териси силлиқ ва ёпишқоқ бўлиб, ўзига хос шилимшиқ безлари уни нам билан таъминлаб туради. Сув уларнинг терисидан енгил ўтади, шу боисдан ҳам ерда, ҳам сувда яшовчиларни сувдан бир муддат ажратиб қўйса, уларнинг аксарияти қуриб қолади ва ўлади. Судралиб юрувчиларнинг шилимшиқ безлари йўқ, териси қуруқ ва тангачалидир. Сув уларнинг терисидан ўтмайди, улар фақат қуруқликда юришга мослашган.
Судралиб юрувчилар тўрт асосий гуруҳга бўлинган: тошбақалар, тимсоҳлар, калтакесаклар ва илонлар, шунингдек, Янги Зеландияда яшайдиган калтакесаксимон туатрадир.
Тошбақалар бошқа судралиб юрувчилардан танаси суяк зирҳга ўралгани билан фарқланади. Тошбақаларнинг ҳаммаси тухум қўяди. Айрим тошбақалар ҳавзаларда ва унинг бўйида, бошқалари фақат қуруқликда яшайди.
Аллигатор (Америка, Шарқий Осиёда яшайдиган тимсоҳ)лар, тимсоҳлар ва уларга ўхшаш бошқа жониворлар тўртта қўл-оёқли, узун танли бўлиб, тангача ёки лаппаклар билан қопланган. Аллигатор ва тимсоҳлар бир-бирига шу қадар ўхшашки, уларни фақат мутахассислар ажратиши мумкин. Қўшма Штатларда яшайдиган аллигаторларнинг тумшуғи тимсоҳларникига нисбатан калта ва энли. Австралияда тимсоҳлар бор, аммо аллигаторлар йўқ, аксинча калтакесак бисёр.
Калтакесак ва илонлар судралиб юрувчиларнинг олий турларидир. Улар жағларининг тузилиши билан фарқланади. Илонларнинг юқори ва пастки жағлари ўткир, ички томонга қайрилган тишларга эга бўлган ҳаракатланувчи аъзолари бор.