Қиличдум нима?

Қиличдум жуда қизиқ махлуқ. У инглизча «шоҳ краби» дейилгани ва краб ва ўргимчакларга қариндош бўлгани билан умуман краб эмас.

Унинг илмий номи — Limulus Polyphemus — кўзларининг чиройлилигига ишорадир. Қиличдумнинг кўзи тўртта. Иккитаси четга чиқиб туради, қолган иккитаси эса бошининг олд қисмида бир-бирига жуда яқин жойлашганидан қадим юнон афсонасидаги девсимон паҳлавон Полифемникига ўхшаш битта дейсиз.

Қиличдумларни «тирик ерёрар» дейишади. Полифемнинг танаси миллион йиллар ичида деярли ўзгармади. Тасаввур қилинг, улар айни ҳолатда икки юз миллион йилдан бери яшаб келмоқда!

Қиличдумнинг танаси бутунлай қалин зирҳ билан ўралган. Унинг узун ва учли думи қилични эслатади. Бу қилич кертик-мертик бўлиб ҳолган. Қиличдумни тўлқин ағдариб ташласа, у думи ёрдамида асл ҳолатига келади.

Қиличдумнинг олти жуфт оёғи бор. Тўрт жуфтини океаннинг қумлоқ ерида ҳаракатланиши учун фойдаланади. Орқадаги икки бақувват оёғини ердан узилиш, сузиш учун фойдаланади. Калта олд панжалари билан оғзига овқат солади. Оғзини кўриш душвор, чунки юришда фойдаланиладиган оёқлари орасида кўринмайди.

Унинг «елкаси» ёки панжасининг ички бўғимлари чинакамига омбирни эслатади. Улар ёрдамида ўлжасини оғзига олиб боришдан аввал майдалаб олади. Қиличдум деярли ҳамма нарсани: майда моллюскалар, чувалчангу балиқ увулдириқларини, сув ўтларию бузилаётган организмларни еб кун кўради.

Қиличдум табақасимон жабралари ёрдамида нафас олиб-чиқаради. Ҳар бир табақасида 150 дан кўпроқ юпқа лаппаклари бор ва улар ёрдамида сув таркибидаги кислороддан ютади. Бу лаппаклар нам бўлса бас, ҳайвонлар нафас олиб-чиқараверади.

Қиличдумларнинг болалари увулдириқлардан кўпаяди; улар дунёга келганида думсиз ва жуда юмшоқ зирҳли бўлади. Тўрт ҳафта ўтгач, улар ўсмайдиган зирҳини ёриб чиқади. Жониворлар бу зирҳдан халос бўлиши зарур.

Қиличдум вояга етган пайти ўттиз сантиметрдан олтмиш сантиметргача булади ва бу орада ўз зирҳини йигирма бор алмаштиради!