Қиши ўта совуқ минтақаларда яшайдиган болалар ойналардаги қировни томоша қилишни ёқтиришади. Айрим тасвирлар, дарахт ёки япроқлардаги мураккаб суратларга ўхшаб, жуда чиройли бўлади.
Япроқ ёки дарахтдаги суратлардагидай, дераза ойнасида қиров пайдо бўлиши учун ҳам маълум шарт-шароитлар керак. Қиров музлаган сувнинг майда кристаллчаларидан ҳосил бўлади. Намга тўйинган ҳаво музлаш нуқтасига қадар совигандан кейин қиров ҳосил бўла бошлайди. Музлаш нуқтаси Фаренгейт шкаласи бўйича — 32 даража, Цельсий шкаласи бўйича эса 0 даража.
Сув совиганда, ундаги намлик камая бошлайди. Ошиқча сув дераза ойнаси каби объектларда конденсацияланади. Температура 0 даражадан паст тушгач, сув кристаллана бошлайди, яъни сув кристаллчалари сув юзасини қоплаб олади.
Нима учун совуқ пайти дераза ойнасида суратлар пайдо бўлади? Бир тарафдан, кристаллар ўз тузилишига эга ва бу расмнинг қандоқ чиқишига таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ойна юзасидаги қирилган жойлар, чанг зарралари ва бошқа омиллар ёрдамида деразаларга чиройли нақшлар чизилади.
«Булдуруқ» деб аталадиган оқ қировнинг икки тури бор: дона-дона қиров ва кристалланган қиров. Дона-дона қиров музлаб қолган тумандир. Кристалланган қиров эса ҳаводаги музлаб қолган сув буғларидир. Қиров газсимон сув буғининг тўғридан-тўғри қаттиқ ҳолатга ўтишидир.
Совуқ қишлоқ хўжалиги учун ўта хавфлидир. У дарахт бутоқларини ёки пишаётган меваларни нобуд қилиши мумкин. Аслида, совуқнинг ўзи эмас, ўсимлик таркибидаги сувларнинг музлаб қолиши зарарлидир. Деҳқонлар ўз ҳосилини музлашдан асрайдиган бир қанча усулларни ўйлаб топишган. Шундай усуллардан бири экинларни енгил газмол билан ёпишдир. Бундай қилинганда, уларнинг иссиғи сақланиб қолади. Боғларда олов ёқиб, тутун пардасини ҳосил қилиш ҳам экинлар иссиғини сақлаш имконини беради.
Сиз ойнага чизилган нақшларга маҳлиё бўлиб ўтирган пайт миллионлаб тонна ҳосилнинг тақдири хавф остида бўлиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.