Биз пул деб ҳисоблайдиган, металл тангалар ёки серҳашам қоғозлар аслида шунчаки рамзлар холос. Бироқ мана шу рамзлар муайян бойликнинг вакилларидир ёки далилларидир. Пуллар уларни чиқарган давлат хазинасида мавжуд қимматбаҳо металлар миқдори билан тасдиқланади. Пул қадрини белгилашда цивилизацияга эришган бутун дунёда меъёр бўлиб олтин ва кумуш хизмат қилади. Бу қимматли металлар анча ноёб ва ўз аҳамиятини йўқотмайди, бироқ уларнинг заҳираси бозор эҳтиёжларини қондиришга етади.
Бошқача қилиб айтганда, қоғоз пул ва тангалар пул сифатида давлат томонидан чиқарилар экан, улар ўз қадрларига эгалиги тан олинади, чунки улар давлат хазинасидаги олтин ва кумуш миқдори билан мустаҳкамланган.
1821 йилда Буюк Британия ўз пул тизимининг асоси сифатида монометализм (яъни фақат бир хил металлдан фойдаланиш)ни жорий қилди. Олтин расмий валюта сифатида қабул қилинган эди. 191 йилга келиб олтин ер юзидаги барча валюталарнинг ўлчов бирлиги бўлиб қолди. Нархнинг стандарт меъёрига эга бўлган мамлакатлар энди бемалол бир-бирлари билан савдо сотиқ қилишлари мумкин бўлиб қолди. Америка Қўшма Штатларининг доллари, Франциянинг франки, немис маркалари олтинда ифодаланган белгиланган қийматга эга эди.
1933 йилга келиб аксарият мамлакатлар олтин стандартидан бироз чекинадилар. Бироқ ҳали ҳанузгача кўплаб мамлакатлар валютаси, шу жумладан АҚШ валютаси ҳам белгиланган олтин баҳосида меъёрланган. Олтин халқаро савдода ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Ҳукумат қуйма олтинларни сотиб олади ва сотади. Олтиннинг бир қисми халқаро қарзларни тўлаш учун сарфланади, қолган қисми эса сақланади. Сақланадиган олтинга давлатнинг олтин заҳираси дейилади.