Кучли жалалар ёки узоқ ёққан ёмғирлар дарёлардаги сув миқдорини кўпайтиради. Натижада уларнинг ўзани сувни сиғдира олмай қолади. Шунда жилға ёки катта ариқ ўз қирғогидан тошиб, атрофдаги ҳудудларни босади.
Сув тошқини катта талофатлар келтиради. Кўпинча сув ўзи босган ерларнинг ҳосилдор қатламини ювиб кетади. Уша ерлар кейинчалик ишлаш ва мўл ҳосил етиштиришга тоб бермай қолади. Баъзида тошқин айрим аҳоли пунктларини бутунлай Ер юзидан ювиб кетади. Афсуски, кўплаб одамлар ва жониворлар сув тошқини қурбони бўлишади. Инсон сув тошқинларига қарши дамбалар ва дарёлардаги сув миқдорини тартибга солиб турадиган тўғонлар қуради.
Аммо сув тошқинлари, масалан, Нилнинг тошиши зарар баробарида фойда ҳам келтириши мумкин.
Кўклам чоғлари Мисрда кўп ёмғир ёғиши натижасида Нил дельтасини сув босади. Сув ўзи билан бирга лойқа ҳам олиб келади ва ерларни, биз далаларга гўнг ёки минерал ўғитлар сепганимиз каби, ўғитлайди.
Шундай қилиб, қумлоқ ерларга озуқа моддаларига бой бўлган ҳосилдор тупроқ қатлами тушади ва деҳҳончилик учун қулайлик туғдиради.
Бугунги кунда Нил тошқини Асвон тўғони ёрдамида тартибга солинади. Унинг дельтасини эндиликда сув босмайди. Қимматли лойқа эса кўл тубига чўкади.
Фермерлар бундан ташвишга тушишмоқда, чунки кўл тубига чўкиб қолаётган лойқадан қишлоқ хўжалик экинлари: пахта, мевалар ва дон етиштиришда фойдаланилмаяпти.