Илонларга қараганимизда, биз узун ва силлиқ, оёқсиз, боши узун думига бирикиб кетган ҳайвонни кўрамиз.
Бироқ боши ва думи орасида катта, мураккаб гавдаси мавжуд. Илонларнинг бошқа умуртқали ҳайвонларга хос умуртқаси, овқат сингдирадиган системаси, жигари ва юраги, мушаклари, безлари ва бошқа аъзолари бор.
Илонларнинг ажралиб турган эътиборли томони — оёғининг йўқлиги. Яна бир ўзига хослиги — илонлар нигоҳига жодули сифат берадиган ҳаракатланувчи қовоғи йўқлиги.
Аксар илонларнинг ўпкаси битта. Шунинг учун ҳам бошқа аъзолари учун кўп жой қолган. Питон ва бошқаларининг ўпкаси иккитадан.
Ташдан қараганда илонларнинг бошида қулоғи йўқ. Аммо улар ер тебранишига жуда сезгирдир. Улар эшитиш қобилиятини тўлдирадиган бошқа сезгиларга эгадир.
Илонларнинг кўпчилиги яхши кўради. Улар ўлжасини шакли ва рангидан кўра ҳаракатидан яхшироқ илғайди. Илонларнинг сезги аъзолари яхши ривожланган, улар овқатга яроқли ҳайвонларни, душманларини ҳидига қараб ажрата олади.
Илонлар ўз улушини ҳаводан, ердан ва бошқа жойлардан топади ҳамда овқати ва бошқа нарсаларнинг кимёвий таркибини махсус аъзолари орқали аниқлайди.