Ҳашаротлар нега чақади?

Авваламбор чақиш билан тишлаш сўзини фарқлаб олиш керак. Ҳашаротлар, одатда, одам, ўсимлик ва ҳайвонларни овқат топиш мақсадида чақади.

Инсон чақиш билан укол орасидаги фарқни сезмайди. Аксарият ҳашаротлар ўткир учли жағларга эга, улар ёрдамида чақиш ўрнига терини тешаётгандек бўлади. Шундан сўнг улар қон ёки ҳайвон шарбатини сўра бошлайди. Қон қуюлмаслиги учун ундан махсус суюқлик ажралиб чиқади. Чивин чаққан жойни қичишимиз сабаби мана шунда. Ҳашаротлар жағ ўлчами ва ниш санчиш кучига қараб фарқланади.

Айрим ҳашаротлар ниш — махсус аъзосига эга бўлади ва унинг ёрдамида ўлжасига укол қилади. Нишдан кўпайиш ва мудофаа воситаси сифатида ҳам фойдаланади.

Асалари ва арининг ниш ўсиб чиқадиган махсус аъзолари бор. Текинхўр ҳашаротларнинг пармага ўхшаш хартумчаси қаттиқ найни эслатади. Унинг вазифаси — ўсимлик пўсти ва ҳайвонлар терисини тешиб, тухум қўйишдан иборат. Сўнг тухумдан личинка униб чиқади ва ўсимлик қони ёки шарбати билан озиқланади.

Мана шу сабабларга кўра бундай ҳайвонлар текинхўр дейилади.

Россияда ари, сўна ва сўна пашшаларининг айрим турлари мана шу тариқа кўпаяди. Бу даврда улар тез-тез бир қанча зарарли ҳашаротларни қиради. Масалан, сўна-суворийлар ўз тухумини капалакқуртлар орасига кўяди. Олимлар ҳашаротларнинг бу хусусиятидан ўрмонларнинг ашаддий зараркунандаларига қарши курашда фойдаланадилар.

Аксарият ҳашаротлар қандга тўйинган япроқлар томирини чақади ёки тешади. Улар ундан ўсимлик битлари каби озиқ олади.