Ҳашаротлар бир-бири билан гаплашадими?

Олимлар ҳашаротларнинг бир-бири билан ҳид ёрдамида гаплашишини анчадан буён тахмин қилишарди. Бироқ феромонни кашф этиш немис биокимёгари Адольф Бутенандтга насиб этди. Ўттиз йил олдин у феромон — тўрт миллиграмм оғирликдаги қимматбаҳо ёғли суюқлик ажратиб олишга эришди ва бу модданинг кимёвий давоми…

Суворий ҳашаротлар нимаси билан фойдали?

Бу савол кимларгадир кулгили туюлиши мумкин, аммо кулишга шошилманг. Фақатгина от чоптирадиганларни суворий дейишмайди. Айни ўринда гап бошқа суворийлар ҳақида бормоқда. Қачонлардир боғингизда мана шундай манзарани кўрган бўлсангиз керак: капалак қурти шохда ўрмалаб юрибди, тўсатдан унинг устига шишадай тиниқ қанотлари давоми…

Айрим ҳашаротлар нега инсон учун зарарли?

Табиатда фойдали ва инсон учун зарур бўлган ҳашаротларнинг кўп тури бор. Аммо улар орасида чақадиган ва ниш санчадиган, касалликлар тарқатадигани ҳам мавжуд. Кўп ҳашаротлар чаққани билан унчалик зарар етказмайди. Айрим одамларнинг асалари ва ари чақишига аллергияси бор. Ҳашаротлар чаққанда, улар давоми…

Ҳашаротлар нега чақади?

Авваламбор чақиш билан тишлаш сўзини фарқлаб олиш керак. Ҳашаротлар, одатда, одам, ўсимлик ва ҳайвонларни овқат топиш мақсадида чақади. Инсон чақиш билан укол орасидаги фарқни сезмайди. Аксарият ҳашаротлар ўткир учли жағларга эга, улар ёрдамида чақиш ўрнига терини тешаётгандек бўлади. Шундан сўнг давоми…

Ҳашаротларда юрак бўладими?

Жимитдай ҳашаротларнинг юраги ва ўпкаси, асаби ва мияси борлигига ишониш қийин. Аслида ҳаммаси шундай. Бошидаги катта асаб маркази ҳашаротларнинг миясидир. У сезги қабул қилади ва мушакларини ҳаракатга келтириш учун сигнал беради. Бу кўз очиб юмгунча рўй беради, чунки ҳашаротларнинг барча давоми…

Ҳашаротларда қон бўладими?

Биз ўзимиздан кичкина бўлган тирик мавжудотга қарасак, баъзи бирларимиз ўзимизда бўлган аъзолар ва организм функциялари уларда йўқ, деган хаёлга боради. Ҳашаротдек майда вужуднинг қандай қилиб юраги бўлиши мумкин? Жимитдай танада қонни бир зайл айлантириб турадиган қон юриш системаси қандай қилиб давоми…

Ҳашаротлар қандай нафас олади?

Тирик организм борки, ўлиб қолмаслиги учун нафас олади. Нафас олиш жараёни — бу кислород олиш учун ҳаво ютиш ва қолдиқ ҳавони чиқариб юборишдир. Биз нафас чиқараётган ҳавода кислород йўқ, унда карбонат ангидрид гази ва сув буғи бор. Биз ютадиган кислород давоми…

Табиатда ҳашаротларнинг қанча тури бор?

Одамларнинг онгида «ҳашарот» сўзи қандай таассурот қолдирган? Одатда, чивин, пашша, куя, қўнғиз каби зарарли ҳашаротлар кўз олдимизда гавдаланади. Ёки у чумоли, асалари, ари, шунингдек, гўзал капалакни хаёлимизда жонлантиради. Мабодо сиз улардан ҳашаротларнинг бошқа турларини айт, десангиз яна битта ё иккитасининг давоми…