Кўпчилигимиз қишлоқ жойда яшамаганимиз учун ҳам донли экинларга ишлов бериш учун зарур бўлган тажриба ва билимларга эга эмасмиз. Айрим кишилар деҳҳон донни ерга сепгач, омади келиб, об-ҳаво ҳам туриб берса бас, мўл ҳосил олинаверади, деб ҳисоблайди.
Бугунги кунда донли экинларнинг уруғлари илмий назоратда туради. Бундай назорат бошланганига 50 йилдан ошди. Олимлар шу вақт ичида барча турдаги донли экинларни етиштиришнинг янги усулини топишди. Айни бир ўсимликнинг оталигидан оналигига тушган гулчанг мутлако янги сифатли дон ҳосил бўлишига ёрдам беради.
Бу ўсимликларнинг айримлари нимжон бўлгани билан бошқалари исталган сифатга эга бўлди. Ушбу жараён қайтарилиши ҳамда энг яхши ўсимликларнинг дони уруғликка қолдирилиши билан бу сифатлар мустаҳкамланиб борди ва туғма хусусиятга айланди. Бундай йўл билан яратилган ўсимликларнинг афзаллиги нимада? Улар турли хил касалликлар ва зараркунандалар ва кучли шамол таъсирига чидамли бўлиши керак эди.
Кейинчалик биринчи усул натижасида туғма сифатларга эга бўлган ўсимликлар чапараста чалгланганда дурагай ўсимликнинг янги дони янада фойдалироқ сифатларга эга бўлиши мумкинлиги кашф этилди. Бир тарафдан, дурагай донли экинлар мўлроқ ҳосил бера ва маҳсулдорроқ бўла бошлади. Улар ўз аждодларига нисбатан касалликларга чидамли, пояси ҳам бақувват эди. Бошқача айтганда, дурагай донлилар аждодларининг туғма сифатларини ўзида жамулжам этиб, аъло сифатли донли экин навларига айланди.
Бугунги кунда дурагай донли экинлар Америка Қўшма Штатларининг барча бошоқли экинлар экиладиган ерларида ўстирилмоқда. Донли экин уруғлари оилавий фермалар ва алоҳида фермаларда сотиш учун етиштирилади. Ишлаб чиқарувчилар ҳар йили мавжудларидан афзал янги дурагай навлар яратиш учун янгидан-янги дурагайлаш комбинацияларини синаб кўришмоқда.
АҚШда донли ўсимликлар етакчи қишлоқ хўжалик экинидир. Бу ерда ҳар йили 2 500 000 бушел ғалла етиштирилади. Албатта, шунинг маълум бир қисмигина дурагай навлар ҳиссасига тўғри келади. Аммо нави паст галла ҳам саноат учун у ёки бу даражада керак бўлади. Ундан совундан қоғозгача бўлган турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Олимлар кундан-кун донли экинлар ишлатиладиган янги-янги соҳаларни қидириб топишмоқда. Ажаб эмаски, келгусида ғалла асосан, озиқ-овқат учун ишлатилмайдиган вақтлар ҳам келади. Шунда у барча турдаги ажойиб маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига асос бўлиб хизмат қилади.