Сизга маълумки, Ер юзасининг 72 фоизи сув билан қопланган. Бундан ташқари, ирмоқчалар, дарёлар, кўллар ва канал — ёблар ҳам бор.
Сув ҳамиша юқоридан пастга, масалан, тоғлардан текисликларга қараб оқади. Тоғларда жала қуйганда, сув ерга оқиб тушади ёки дарахтларнинг япроқларидан пастга думалайди.
Сувнинг маълум бир қисми жаладан сўнг ерга сингади ва ер ости сувларини ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам катта ертўла ёки машиналар учун ер ости сувлари сатҳи ўрганилади.
Сувнинг сингмай ҳолган қисми ер юзаси бўйлаб пастга оқиб туша бошлайди ва денгизга қараб интилади. Кичик жилғалар қўшилиб, ирмоқ, ирмоқлар қўшилиб эса катта ариқ ҳосил қилади.
Ирмоқ ва ариқлар водийга тушгач, қўшилиб, дарё ҳосил қилади. Дарё эса денгизга йўл изларак, айрим жойларни ўйиб чуқурликлар — канъонларни пайдо қилади.
Дарё тоғлардан пастга томон секин оқади. Водийдаги қиялик тоғлардаги сингари тик бўлмагани учун, сув оқими сустлашади. Шунинг учун ҳам текисликдаги дарёлар тоғ дарёларига нисбатан суст оқади.
Тоғлардан оқиб тушаётган сув ўзи билан тошларни ҳам олиб кетади. Бу тошлар бир-бирига ва дарё тубига урилиб, ишқаланиб, қум ва майда тошларга айланади. Қум ва тошлар дарё тубига чўкиб қолади ва сув оқими суръатини янада пасайтиради.
Баъзан дарёда кўплаб тошлар тўпланиб қолади ва сув йўлида тўсиқ ҳосил қилади. Бундай тўсиқлар бўсаға деб аталади.