Буюк Бобил шаҳри қандай бўлган?

Юнон тарихчиси Геродот қадимда ғоят машҳур бўлган Бобил шаҳрини батафсил тасвирлаб берган. Кўпчилик бинолар Набопаласар ва унинг ўғли Навуходоносор томонидан қурилган. Уларнинг даврида Бобил аввалгиданда улуғворроқ бўлиб қолган.

Шаҳар мустаҳкам девор билан ўраб олинган бўлади. Ички девор шу қадар энли эдики, унинг устидан тўрт от қўшилган арава бемалол юра олган экан. Деворга қўйилган ҳар бир дарвоза худолар номи билан аталган. Муҳаббат ва уруш маъбудаси Иштар номи қўйилган дарвоза орқали ибодатхона ва саройларга олиб борувчи «тантаналар йўли» ўтган.

Дарвоза ҳам, муқаддас йўл ҳам шерлар, буқалар ва аждарларнинг бўртма тасвирлари туширилган сирли зангори кошинлар билан безатилган. Ҳайвонлар маъбудларнинг: шер — маъбуди Иштар, буқа — осмон ва об-ҳаво маъбуди Адад, аждар эса шаҳар ҳомийси бўлмиш маъбуд Мардукнинг рамзи эди.

Бобилда ибодатхоналар ва саройлар кўп. Маъбуд Мардук номи билан боғлиқ улкан ибодатхона зиккурат, яъни ибодатхона минораси билан ёнма-ён жойлашганди. Дарёга яқин қурилган ҳамда сирланган кошин-билан безатилган саройда қадимги дунёнинг етти мўъжизасидан бири — машҳур Семирамида осма боғлари мавжуд эди. Бу боғлар сунъий супаларда жойлашганди. Боғни қачонлардир соя-салқин, довдарахтларга кўмилган уйини орзу қилиб қолиши мумкин бўлган мидиялик малика учун барпо этилган.

Шаҳар ривожланиб, дарёнинг нариги соҳилига қадар ёйилади. Бугунга келиб боғдан бор йўғи хом қиштдан кўтарилган пойдевор қолган. Дарё оқимини ўзгартиради, одамлар эса Бобилни тарк этишди.