Балиқшунос денгизда яшовчи жониворларни ўрганади. Бунинг учун у балиқ тутиши ва уни ўлдириб ўрганиши лозим. Ёки сув тагига тушиб, уларнинг ҳаётини кузатиши керак. Балиқшуноснинг асосий қуроли таркибида спирт ёки формалин бўлган аралашмали идишдир. Бу аралашмасиз унинг тутилган жониворларни ўрганишга вақти етмайди, чунки ҳайвонлар тез ҳидланади.
Балиқшунос аралашма солинган идишдан ташқари балиқ ва денгиз ҳайвонларини тутиш учун тралдан ҳам фойдаланади. Трал тўр конус шаклида бўлиб, капалак тутадиган матрапга жуда ўхшаш. Унинг мўл қисми чамбаракка боғлаб қўйилади, қолган қисми ортида чўзилиб туради. Кема сузаётган пайти унинг шатак арқони чамбаракка қадалади, оғир юк эса арқонни қуйига тортади.
Сув ва балиқлар тўрга унинг кенг қисмидан киради. Сув тўрдан ўтиб кетади, балиқлар эса тутилиб қолади.
Катта ва тез сузадиган балиқларни тутиш ҳамда сувнинг енгил ўтиши ва трал тўрнинг тез тортилиши учун тўрни катта кўзли қилиб тўқишади. Кичик балиқларни овлаш учун катак кўзларини майда қилишади.
Балиқшунос етарлича балиқ овланганини ҳис этгач, тўрни тортиб чиқаради ва тутилган балиқларни чодир устига тўкади. Турли-туман денгиз жониворлари санаб чиқилади, тадқиқот учун керакларини идишга солади, қолганларини яна денгизга қўйиб юборади ёки кема ошхонасига жўнатади.
Айрим пайтларда тутилган балиқларнинг нобуд бўлганлари бир неча дақиқа ўтгач, рангли суратга олинади. Бундай қилинишига сабаб, жонсиз балиқнинг ранги ҳатто сақлаб қолиш чоралари кўрилса-да, тез ўзгаради. Лабораторияда ҳар бирини алоҳида ўрганиш мақсадида олинган намуналарга ишлов берилади. Биологлар ҳайвонларга ички тузилишини ўрганиш учун ишлов беришади. Сўнг уларнинг фарқланиши ва ўхшашлиги ажратилади.