Ҳа, йўталади. Балиқларнинг йўталиши нафас олиш циклининг мўътадил ҳолати экан. Улар икки хил йўталади.
Сувни орқага оқизиб чиқадиган олд томони “оғиз мажмуи” дейилади. У балиқнинг пастки жағи ҳаракатидан пайдо бўлади. Ойқулоғи пардалари очилганда ойқулоғи бўшлиғидан нафас олаётгандагидек аста-секин эмас, балки сувни куч билан итариб чиқараётган орқа томони “ойқулоқ мажмуи” дейилади. Балиқлар ривожланиш жараёнида ойқулоқларини бир йўла тозалашга мослашди.
Сувда бўладиган турли маъданли зарралар, сув ўтлари сув билан ойқулоққа кириб, гўё шу ерда ўрнашмоқчи бўлади, балиқ эса уларни «йўталиб чиқариб ташлайди».
Олимлар аниқлашича, турли балиқлар турлича йўталади. Балиқларнинг ёши ҳам йўталга ўз таъсирини ўтказади, айни чоғда йўтал ройиши муҳитга боғлиқ йўсинда ўзгариб туради.
Балиқлар олимларга сувдаги қайси моддалар ўзлари учун фойдали, қайсилари зарарли экани ҳақида энг аниқ асбоблардан кўра яхшироқ маълумот бериши мумкин. Бироқ бу ахборотни балиқлардан қай йўсинда олиш мумкин? Бу муаммони ечишда электропневмограмма қўл келади. Бу қуйидагича амалга оширилади: аквариумга цилиндрсимон тешикли пластмассали махсус бўлма туширилади. Шиша таёқча билан унга балиқ солинади. У унчалик қаршилик кўрсатмайди, чунки ўзини цилиндрда ноўнғай ҳис этмайди. Цилиндрнинг ҳар икки учи ёпилади. Булманинг тўрт томонига ўрнатилган махсус узатувчи ва қабул қилувчи қурилма масофадан туриб электр майдонини пайқайди ва балиқнинг ойқулоғи пардалар тебранишларига мутаносиб импульслар узатади. Ўзиёзар ручка ҳаракатланадиган қоғоз лентасига эгри чизиқларни белгилаб боради. Электропневмограмма мана шу.
Дарёлар, кўллар, денгизлар йил сайин ифлосланиб бораётган ҳозирги пайтда бу олимлар учун жуда муҳим. Электропневмограмманинг шартли белгиларини ўқиб бўлиб, қайси ҳавзада қандай балиқ парваришлаш ва унинг сувини тозалаш учун нима қилиш кераклигини айтиб бериш мумкин.