Бахтиёр Назаров, Азим Ҳожиев. Шароит талаби (1989)

Тил ҳақида мулоҳазалар

Улуғ Октябрь инқилобидан сўнг мамлакатимизда миллат ва миллий тил масаласида ленинча сиёсатнинг тантанаси туфайли жуда қисқа вақт ичида катта ютуқларга эришилди. Жумладан, бу давр мобайнида ўзбек миллий адабий тили шаклланди, ривожланди, вазифа доираси кенгайди, Октябрь инқилобигача адабий тил (китобий тил), фанда тўғри қайд этилганидек, омма учун бир мунча тушунарсиз, омма учун хизмат қилиш вазифасидан анча йироқ эди. Ҳозирги ўзбек тили эса ўзбек миллати вакиллари фаолиятининг барча соҳаларида фикр алмашув, алоқа-аралашув воситаси вазифасини бажара олувчи тилга айланди. Бу ҳеч қандай исбот талаб этмайдиган ва инкор қилиб бўлмайдиган факт.

Лекин миллий тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва уларнинг доимий ривожланишини таъминлаш масалаларида ленинча принциплардан чекиниш, уларнинг бузилиш ҳоллари юз берди, бу ҳол миллий тилларнинг, жумладан, ўзбек тилининг ҳозирги ҳолати ва келгуси тақдири билан боғлиқ қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бу муаммолар кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Уларнинг асоси турғунлик даари шарт-шароитлари билан боғланади. Кейинги йилларда эса улар очиқ-ошкор ва жиддий тус ола бошлади. Бироқ бундай ҳолатларнинг мавжудлиги, маълум объектив ва субъектив сабаблар билан тобора куч олаётганлиги қанчалик аниқ бўлмасин, уларга чек қўйиш, олдини олиш, бартараф этиш у ёқда турсин, улар ҳақида гапириш мумкин эмас эди. Демократия, ошкоралик асосида қайта қуришнинг бошланиши ана шу муаммоларни кун тартибига олиб чиқиб, уни ҳал этиш имконини яратди.

Кейинги йилларда ўзбек тилининг ҳозирги ҳолати, унинг истиқболи юзасидан матбуот, радио, телевидение ва турли йиғилишларда қизғин баҳс, мунозаралар давом этаётгани маълум. Бу борада ўрганилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар жуда кўп. Улардан бири ва энг асосийси, бизнингча, ўзбек тилига давлат тили статусини бериш масаласи бўлиб, турли негатив ҳодисаларнинг бартараф этилиши ва ўзбек тилининг истиқболи билан боғлиқ бошқа масалаларнинг ижобий ҳал этилиши ҳам ана шу бош масаланинг одилона ва тўғри ҳал этилишига боғлиқ.

СССР Конституциясида миллий тилларга давлат тили статуси бериш-бермаслик кераклиги қайд этилмаган. Бу, албатта, миллий тил, давлат тили масаласида ленинча таълимотга амал қилишдир. Лекин айрим республикалар конституцияларида шу республика миллатининг тили давлат тили экани махсус модда билан расмийлаштирилган (масалан, Грузия ва Арманистон республикаларида). Яқиндагина бошқа республикаларда (масалан, Литва ва Эстонияда) ҳам шу ерлик миллат тили давлат тили деб қонунлаштирилди.

Хўш, бу фактларга қандай қараш керак — миллий тил ва давлат тили масаласида ленинча таълимотдан келиб чиққанда бу фактни, яъни миллий тилларга давлат тили статуси берилишини қандай баҳолаш мумкин? Ўзбек тилига давлат тили статуси берилишининг моҳияти, бунинг амалга оширилиши оқибатида рус тили ва республикада яшовчи бошқа миллатлар тилларининг ҳуқуқи қандай бўлиши белгиланса, бу саволга аниқ жавоб чиқади-қўяди. Ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши масаласида турлича, ҳатто, бир-бирига зид қарашларнинг борлиги, бу тадбир амалга ошган тақдирда рус тили ва бошқа миллатлар тилларининг ҳуқуқлари, вазифалари қандай бўлишини турлича тушуниш, тасаввур этишдан келиб чиқяпти.

Ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши миллий тил, давлат тили ҳақидаги Ленин таълимотига, ленинча принципларга зид келадими, улардан чекиниш бўладими? Ўзбек тилига давлат тили статуси берилишига тарафдорларнинг айримлари бу сааолга эътибор ҳам бермайдилар. Ҳеч қандай исбот-далилсиз давлат тили статуси берилиши кераклигини айтадилар. Бундай гаплар, албатта, қуруқ даъводан нарига ўтмайдиган гаплардир. Баъзи ўртоқлар бу масалада ленинча таълимотга муносабатни турлича тушуниб, турлича талқин этмоқдалар.

Маълумки, марксча-ленннча таълимот догмалардан иборат эмаслиги, маълум шароитлар юз бериши билан уни ривожлаитириш, унга ўзгартиришлар кирита бориш мумкин ва зарурлиги фанда қайд этилган. Жумладан, тарих фанлари доктори Е. Виттенбергнинг «Правда Востока» газетасининг 1989 йил 6 январь сонида чоп этилган «Биз қандай социализм қурдик» («Какой социализм мы построили») мақоласида социализмнинг ленинча концепциясини ривожлантириш вазифаси турганлигини айтади. ЎзССР ФАнинг мухбир аъзоси Ғ. Абдураҳмонов (шу муаллиф фикри асосида) ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши янги шароит талаби билан келиб чиққанлиги ва бу масалада ленинча таълимотга таянган ҳолда ўзбек тилига давлат тили статуси бериш масаласини ўрганиш кераклигини айтади. (Бу гап ЎзССР ФА президиумининг 1989 йил 24 январдаги мажлисида қилган докладида айтилди). Филология фанлари кандидати, ТошДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасининг доценти Муҳаммаджон Қодиров «Ёш ленинчи» газетасининг 1989 йил 3 февраль сонида эълон этилган «Учоқ атрофидаги ўйлар» мақоласида В. И. Ленин «Мажбурий давлат тили белгиланишига қарши чиқиб, давлат тилининг ихтиёрий танланишини ёқлаган эди. Социализм қурилиши даврида ихтиёрий давлат тили совет халқларининг хоҳиш-иродаси билан танланади», деб ёзади. (Муҳаммаджон Қодировнинг мазкур мақоласида қўйилган масала юзасидан жуда ўринли, асосли ва мақбул мулоҳазалар билдирилганини алоҳида қайд этишни лозим топамиз). Бизнингча, ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши масаласи муносабати билан айтилган бу ҳар икки фикрга ҳам қўшилиш қийин.

Биринчидан, миллий тил, давлат тили ҳақидаги ленинча таълимот асло эскиргани йўқ. Шунингдек, уни ўзгартириш шароити туғилгани йўқ ва шундай қилиш талаби ҳам йўқ. Бу масалага доир ленинча таълимот, ленинча принциплар ҳамон ўз кучида. Иккинчидан, В. И. Ленин «давлат тилининг ихтиёрий танланишини ёқлаган», дейиш ва шу йўл билан ўзбек тилига давлат тили статусини бериш-бермасликни асослаш ҳам тўғри эмас. Буларни далиллаш учун В. И. Лениннинг ўз айтганларига мурожаат этайлик. У ёзади: «Демократик давлат албатта она тилларнинг тўла эркин бўлишини эътироф қилиши ва бирон тилнинг ҳар қандай имтиёзларини рад этиши керак» (В. И. Ленин. Тўла асарлар тўплами, 25-том, 83-бет). Хўш, иттифоқимиздаги миллатлар тилларининг ҳуқуқи ҳақида айтилган бу гапларни нима билан тўлдириш, ривожлантириш мумкин ёки уни тузатиш, тўғрилаш керак бўлган ўрни борми? Бизнингча, йўқ. Гап шундаки, миллий тил, давлат тили ҳақида айтилган ва шу кунларда ҳам ўз кучини тўла сақлаган бу гапларга амал қилинмай қўйилди — миллий тил ҳақидаги ленинча таълимотга амал қилмаслик, ундан чекиниш йўлига ўтилди.

Хўп, «социализм қурилиши даврида ихтиёрий давлат тили совет халқларининг хоҳиш-иродаси билан танланади», деган гапни маъқул дейлик ҳам. У ҳолда савол туғилади: биринчидан, халқ хоҳиш-иродаси билан давлат тили танлашнинг бирон тилни давлат тили, деб эълон қилиш тўғри эмаслиги ҳақидаги ленинча концепциядан тўғри ва афзал томони нимада? Агар шундай тўғри ва афзал томони бўлса, у ҳолда давлат тили бўлишига қаршиликни қоралаш, рад этиш керак бўлади. Ваҳоланки, бу масалада ленинча принциплар заррача ҳам ўз кучини йўқотгани йўқ.

Иккинчидан, нима учун айрим миллий тиллар, жумладан, ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши хоҳиши энди пайдо бўлиб қолди ва у давлат тили масаласида ленинча таълимотни инкор этувчи факт сифатида юзага келдими? Асло бундай эмас. Ўзбек тилига давлат тили статуси берилишн талаби, эҳтиёжи, юқорида айтиб ўтганимиздек, бу масалада ленинча таълимотга амал қилмаслик, ундан чекиниш оқибати ўлароқ юзага келган эди. Миллий тил, давлат тили масалалари ҳақида ленинча таълимотнинг моҳиятидан келиб чиқиб, уни ўзбек миллий адабий тилининг ҳозирги ҳолатига тадбиқ этсак, ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлади-қолади.

Ўзбек тилига давлат тили статуси берилишига қарши ўртоқларнинг фикрича, бу тадбир миллий тиллар тенг ҳуқуқлилиги, бирон тилга ортиқ имтиёз берилиши тўғри эмаслиги ҳақидаги Ленин таълимотига зид ва у республикамиздаги бошқа миллатлар тилларининг камситилишига, уларнинг ҳуқуқлари чекланишига олиб келади. Агар ҳақиқатда ҳам шундай бўладиган бўлса, у ҳолда ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши тўғри бўлмайди ва бу ҳақда гапиришга ўрин ҳам қолмайди. Аслида эса масаланинг моқияти бу ўртоқлар ўйлашгандек эмас.

Ўзбек тилига давлат тили статуси берилишига қарши ўртоқлар В. И. Лениннинг бирон тилга давлат тили статуси берилиши бошқа миллий тилларнинг ҳуқуқи камситилиши, чекланишига олиб келиши ҳақидаги гапларини рўкач қиладилар. Масалан, ЎзССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Ш. Уразаев ўзининг «Совет федерацияси — бирлик йўли» мақоласида бу қақда жумладан қуиидагиларни ёзади: «Ҳозирги аақтда давлат тили ҳақида кўп гапириладиган бўлиб қолди. Шундай республикалар ҳам борки, конституцияларида республиканинг давлат тили ҳақида модда бор. Жамоатчиликнинг бир қисми шундай фикрда бўлгандан кейин бунинг айби ҳам йўқ. Лекин бунинг айтарлик аҳамияти ҳам йўқ. Гап шундаки, В. И. Ленин давлат тилига қарши бўлган. Чунки «давлат тили»нинг мажбурийлик элементи бор. Тилларнинг тенг ҳуқуқлиги ғоясининг ўзи уларнинг баъзиларини давлат тили сифатида ажратиб кўрсатиш имконини бермайди. СССРда 100 дан ортиқ миллат ва элатлар, 53 та республика ва автоном тузилмалар бор. Бинобарин, тиллар тенг ҳуқуқли бўлгандан кейин шунча давлат тили бўлиши керакдек туюлади. Шундай бўлиши мантиқийми? Мабодо қардош республикадан хонадонингизга меҳмон келиб қолгудек бўлса, менинг тилимда гаплашамиз, чунки бу бизнинг давлат тилимиз, деб бўладими? Бу бизнинг ахлоқий нормаларимизга, барча халқларнинг меҳмондўстлик анъаналарига зид эмасми?» («Совет Ўзбекистони» газетаси, 1988 йил, 30 декабрь).

Ҳақиқатай ҳам, В. И. Ленин давлат тилига қарши бўлган. Жумладан у ёзади: «Давлат тили деб туриб олиш — бу шармандалик. Бу полициячиликдир» (В. И. Ленин, Тўла асарлар тўплами, 48-том, 360-бет). Лекин В. И. Ленин бу фикрни иттифоқдош республикаларда миллий тилларга давлат тили статуси берилиши нуқтаи назаридан эмас, балки умумдавлат тили статуси нуқтаи назаридан гапирган ва бунда, шубқасиз рус тилига шундай ҳуқуқ берилиши тўғри бўлмаслиги назарда тутилади. (Чунки иттифоқимиздаги бошқа бирон миллий тилга давлат тили статуси берилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди). Демак, бу принцип В. И. Лениннинг иттифоқимиздаги барча миллий тилларнинг тенг ҳуқуқли, тўла эркин бўлиши ҳақидаги таълимотига жуда мос тушади, амалда шундай бўлишини таъминлайди. Худди шундай бўлди ҳам, яъни бирон тилга (жумладан, рус тилига) умумдавлат тили статуси берилмай, барча миллий тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги, тўла эркини таъминланиши натижасида иттифоқимиздаги барча миллий тиллар мисли кўрилмаган даражада риаожландики, буни юқорида қайд этиб ўтдик. Хўш, ҳозирги шароитда иттифоқдош республикаларда миллий тилларга давлат тили статуси берилиши масаласида ҳам шундай йўл тутиш тўғри бўладими, яъни миллий тилга давлат статуси берилиши шу республикадаги бошқа тилларнинг тенг ҳуқуқлигигига, тўла эркин бўлишига тўсқинлик қиладими? Бу саволга тўғри жавоб бериш учун «Нима учун ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши масаласи кун тартибига келиб чиқди?» деган саволни қўйиб, унга ишончли жавоб топсак, масала ойдинлашади.

Маълумки, В. И. Ленин тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳақида гапирганда, миллий тилларнинг қўлланишида бирон-бир чекланишнинг бўлмаслигини назарда тутади. Шу жиҳатдан ҳозирги ўзбек адабий тилига назар ташласак, аҳвол қандай? Очиқ ва лўнда қилиб айтсак, миллий тиллар ҳақидаги ана шу қонун-қоида, ленинча принцип ўзбек миллий адабий тилига нисбатан қўпол тарзда бузилди. Масалан, ЎзКП МК, область, шаҳар ва район партия комитетлари, шунингдек давлат органлари ва бошқа идораларда, ҳатто, жуда бир кичик иш жойлари иш ҳужжатларнинг асосан ёки бутунлай рус тилида олиб борилишининг ўзиёқ ўзбек тили вазифаси доирасининг қай даражада чекланганлиги, торайганлигини кўрсатади. Бунга техник олий ўқув юртларида дарсларнинг фақат ва асосан рус тилида олиб борилиши, бу жараённинг кучайиб бораётгани ва бунга тарафдорларнинг кўпаяётгани ва бошқа фактларни қўшсак, ўзбек тили вазифаси доирасининг чекланиши тобора кучайиб бораётганини тасаввур этиш қийин эмас. Бинобарин, миллий тил ҳақидаги ленинча таълимотнинг, ленинча принципнинг ўзиёқ бундай ҳолга қарши курашишни, ўзбек тилига республикамизда фаолиятнинг барча соҳасида қўлланнш ҳуқуқининг тикланишини тақозо этади. Ана шу ҳаётий талаб тақозоси ўзбек тилининг шундай ҳуқуққа эгалиги расмий тарзда, ҳужжат билан қонунлаштириш масаласини кун тартибига қўйди. Ўзбек тилига давлат тили статусининг берилиши, бизнингча, бу масалани ҳал этишнинг энг тўғри ва одил йўлидир.

(Демак, ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши масаласи айрим республикаларга тақлид қилиш оқибати бўлмай, қозирги ҳаёт, шароит тақозоси билан келиб чиққан бўлиб, бу тадбирнинг амалга оширилиши миллий тил ҳақидаги ленинча таълимот (принцип)га асло зид эмас, аксинча, у ўзбек тилининг қўлланишида ана шу принципга изчил амал қилинишини таъминлайди. Бу билан республикамиздаги бошқа миллий тиллар камситилмайди, уларнинг ҳуқуқи бирон жиҳатдан чекланмайди ҳам. Шунингдек, бу тадбир амалга оширилган тақдирда рус тилининг миллатлараро алоқа воситаси бўлиш ролига ва унинг республикамиздаги ҳуқуқини, вазифа доирасини чеклашга сабаб ҳам бўлмайди. Ўзбек тилига давлат тили статуси берилишини худди шу маънода тушуниш лозим. Бизнингча, ўзбек тилига давлат тили статуси берилишини талаб қилаётган, қўллаб-қуааатлаётган ўртоқлар ҳам масаланинг моҳиятини худди шундай тушуняптилар, бунда улар республикамиздаги бошқа миллатлар тилларининг камситилиши, ҳуқуқининг чекланиши фикридан мутлақо йироқдирлар.

Маълумки, ўзбек тилига давлат тили статуси берилса, рус тили ҳақида қандай қонун-қоида қабул қилиниши керак деган савол (масала) ҳам ўртага ташланяпти ва бу ҳақда ҳам турлича фикр-мулоқазалар билдириляпти. Айримлар ўзбек тили билан бирга рус тилига ҳам давлат тили статуси берилиши керак, деган фикр айтса, баъзи ўртоқлар бундай қилишнинг ҳожати йўқ, рус тили, худди шу вақтгача бўлганидек, миллатлараро алоқа воситасини бажарувчи, шундай имкон ва ҳуқуққа эга бўлган тил бўлиб қолаверади, деган фикрдадир. Бизнингча, ана шу иккинчи фикр энг тўғри ва мақбул фикр. Чунки, биринчидан, республикамизда рус тилининг ҳуқуқи заррача ҳам камситилаётгани, унинг қўлланиш доираси, вазифаси бирон жиҳатдан чекланаётгани йўқ ва бундан кейин ҳам шундай ҳолат давом этишига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак. Шундай экан, республикамизда рус тилини ҳам давлат тили деб қайд этиш, буни қонунлаштиришга ҳеч қандай талаб, эҳтиёжнинг ўзи йўқ. Иккинчидан, юқорида айтиб ўтдикки, ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши шу тилнинг миллий тилларга хос ҳуқуқини тиклаш, бунга тўсқинлик қилувчи, халақит берувчи барча ҳолатларга чек қўйиш талаби билан бўляпти, шу мақсаддагина қонунлаштириляпти. Демак, бу билан ўзбек тилига бирон-бир ортиқча имтиёз берилаётгани йўқ. Бу факт ҳам республикада яна бошқа бир тилга жумладан, рус тилига ҳам давлат тили статуси берилишини тақозо этмайди. Ниҳоят, учинчидан, рус тилига давлат тили статуси бериш керак бўладиган бўлса, бу иш фақат бизнинг республикамиздагина эмас, балки иттифоқдаги бошқа республикаларда ҳам амалга оширилиши керак бўлади. Чунки рус тилининг ҳуқуқи, вазифаси барча республикаларимизда бир хилда. Лекин, бизнингча, бунинг учун ҳам ҳеч қандай талаб, эқтиёж йўқ. Рус тили РСФСРда, умуман, аҳолиси асосан руслар бўлган бирон территорияда давлат тили деб эълон қилинмагани қолда, унга иттифоқдош республикаларда давлат тили статусининг берилишиии бирон жиҳатдан асослаб, оқлаб бўлмайди. Рус тили иттифоқимиздаги бирон тилда бўлмаган имкон ва ҳуқуққа — кенг маънодаги миллатлараро алоқа воситаси вазифасини бажариш имконига, ҳуқуқига эгаки, бу нарсани инкор этишга ҳеч қандай асос йўқ, уни бирон қонун-қоида билан расмийлаштиришга ҳам эҳтиёж йўқ. Шундай экан, биром республикада рус тилига давлат тили статуси бериш кераклиги ҳақида гапириб ўтиришга ўрин ҳам йўқ, деб ўйлаймиз. Бундай қилиш, яъни рус тилига бирон республикада (ёки республикаларда) давлат тили статуси бериш ҳақида масала кўтариш унинг (рус тилининг) бундан кейин ҳам ҳозиргидек ҳуқуққа эга бўлиши ва шундай вазифани бажаришда давом этишига шубҳа борлигига ишора қилади, жамоатчиликда шундай тасаввур уйғотади. Демак, рус тилининг ҳозирги вақтда иттифоқимиздаги, жумладан, республикамиздаги ҳолати (мавқеи, вазифаси) унга давлат тили статуси берилиши эмас, ҳатто, шу масаланинг кун тартибига қўйилишига асос йўқлигини кўрсатади.

Энди учинчи муҳим масала, яъни ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши республикамиздаги бошқа миллатлар тилларига муносабатга таъсири қандай бўлиши масаласига келганда шуни айтиш керакки, бу тадбирнинг республикадаги бошқа миллатлар тилларининг эркинлигига ҳеч қандай салбий таъсири бўлмайди. Чунки, кўриб ўтганимиздек, ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши шу тилга бирон ортиқ имтиёз бериб, бошқа тилларнинг ҳуқуқини чеклаш талаби ва мақсади билан эмас, фақатгина ўзбек тилининг миллий тилларга берилган ҳуқуқларини тиклаш, шуни расмийлаштириш талаби, эҳтиёжи билан бўляпти. Бинобарин, бу билан бирон ўзбекка, ўртоқ Ш. Ўразаев ўйлаганчалик, «қардош республикадан уйига келган меқмонга менинг тилимда гаплашамиз», дейиш ҳуқуқи берилмайди, бундай бачкана фикр ҳеч бир ўзбекнинг хаёлига келмайди ҳам.

Албатта, республикамизда яшовчи бошқа миллатлар тиллари ўзбек тили билан бирдек ҳуқуққа, бирдек вазифага эга бўлиши қийин. Масалан, Тожикистон ва Туркманистонда ўзбеклар кўп. Лекин бу республикаларда барча идора ишларининг, олий ўқув юртларида барча предметлар бўйича дарсларнинг ўзбек тилида олиб борилишини қонунлаштириш тўғри бўлмаганидек, Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллатлар тилларига ҳам бундай вазифа юклатилмайди. Демак, республиканинг тил ҳақидаги қонунида бу ерда яшовчи бошқа миллатлар тилларининг ҳуқуқи, вазифаси аниқ белгиланиши, бунда В. И. Лениннинг айтганлари асосида иш кўриш керак бўлади: «Миллий тилни иттифоқимизга кирган ўзга миллий республикаларда ишлатиш тўғрисида жуда қатъий қоидалар жорий қилиш ва бу қоидаларни жуда пухта текшириб туриш керак. Шубҳа йўқки, темир йўл хизматининг бирлиги баҳонаси билан, қонун-қоидалар бирлиги ва шу кабилар баҳонаси билан бизда, ҳозирги аппаратимиз шароитида кўпдан-кўп ғирт русча тахлитдаги суиистеъмоллар бўлиши турган гап. Бу суиистеъмолларга қарши курашмоқ учун алоҳида моҳирлик зарур, бундай курашга бел боғлаб киришувчи кишиларнинг жуда самимий бўлиши лозимлиги тўғрисида сўзлаб ўтирмаса ҳам бўлади. Бунда батафсил ишланган қонунлар мажмуаси керак бўлади, бу қонунлар мажмуасини фақат шу республикада яшовчи миллат кишиларигина бир қадар муваффақият билан туза олади» (В. И. Ленин, Тўла асарлар тўплами, 45-том, 405-бет).

Ниҳоят, яна бир масалага, яъни тенг ҳуқуқли барча миллий тилларга давлат тили статуси берилиши керакми ёки айримларигагина шундай ҳуқуқ берилиши керакми эканлигига тўхтаб ўтиш зарур бўлади. Ш. Ўразаев ўз мақоласида, жумладан, қуйидагиларни ёзади: «Тилларнинг тенг ҳуқуқлиги ғоясининг ўзи уларнинг баъзиларини давлат тили сифатида ажратиб кўрсатиш имконини бермайди. СССРда 100 дан ортиқ миллат ва элатлар, 53 та республика ва автоном тузилмалар бор. Бинобарин, тиллар тенг ҳуқуқли бўлгандан кейин шунча давлат тили бўлиши керакдек туюлади. Шундай бўлиши мантиқийми?»

Биринчидан, ҳеч ким барча миллат ва элатлар тилларига давлат тили статуси берилиши ҳақида гапираётгани йўқ. Иккинчидан, миллий тилларга, жумладан, ўзбек тилига давлат тили статуси берилишининг шунчаки бир истак эмаслиги, шароит тақозоси билан шундай қилинаётганлиги айтилди. Бинобарин, у ёки бу миллий тилга давлат тили статуси бериш керак-керакмаслигини ҳал этишда коикрет шароитдан келиб чиқиш керак бўлади. Бирон республикада шу ер асосий аҳолиси тилининг, ерли миллат тилининг ҳуқуқи, вазифасида ҳеч қандай чеклаш юз бермаган бўлса, у фаолиятнинг барча соҳаларида алоқа воситаси сифатида қўлланаётган бўлса, ўз-ўзидан, бу ерда миллий тилнинг тенг ҳуқуқлилиги, тўла эркинлиги бузилмаган бўлади ва бу миллий тилга давлат тили статуси берилиши ҳақида гапириш ортиқча, бунга асос, эқтиёж йўқ бўлади (рус тили шундай мавқеда экани айтилди) Агар у ёки бу миллий тилнинг тенг ҳуқуқлилиги, тўла эркинлиги таъминланмаган бўлса, уни таъминлайдиган шароитни яратиш чора-тадбири кўрилиши керак бўлади.

Юқорида чиқади айтилганлардан шундай хулосалар келиб:

Биринчидан, ўзбек тилига давлат тили статуси берилиши керак. Бунинг республикамиздаги барча миллий тилларнинг тенг ҳуқуқлилиги, тўла эркинлигига салбий таъсир этиш эҳтимоли йўқ.

Иккинчидан, рус тилининг имкони, ҳозирги шароитдаги вазифаси бу тилга давлат тили статуси берилиши масаласини куи тартибига қўймайди. Миллатлараро алоқа воситаси эканлиги (шуни тан олиш, қайд этиш) бу тил статусининг тўла ва тўғри ифодасидир.

Учинчидан, республикамиздаги бошқа миллатлар тилларининг тенг ҳуқуқлилиги, тўла эркинлиги, вазифа доираси «Тил ҳақидаги қонун»да тўла қайд этилади.

Бахтиёр Назаров,
ЎзССР ФА А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтининг директори, филология фанлари доктори

Азим Ҳожиев,
институт директорининг илмий ишлар бўйича муовини, филология фанлари доктори

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1989 йил, 24 март