Ғазалнавис шоир Чустий (Набихон Хўжаев) шўролар даврида яшаб ижод этган арузнавис шоирларнинг иккинчи авлоди: Чархий, Собир Абдулла, Ҳабибий каби ижодкорлар қаторида ўз муносиб ўрни ва ўз овозига эга бўлган асл санъаткордир. Шоир 80 йил умр кўрди (1904—1983). У ўзининг бутун онгли умрини ижодий фаолият ва шеърият билан ҳамнафасликда ўтказди; аруз ва ғазал шайдоларига салмоқдор мерос қолдирди.