Ziyouz порталидан янги лойиҳа: Ҳафта ҳикояси

2018 йилдан Ziyouz порталида ҳар ҳафта жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг яхши ҳикояларни бериб бориш режалаштирилган. Энг яхши ҳикоялар мутахассислар ва мухлислар танлови асосида сараланади.

Кўпинча биздан қайси ҳикояларни ўқийлик, деб сўрашади. Лойиҳадан мақсад ҳам ўқувчиларга энг яхши ва қизиқарли бўлган ҳикояларни улашишдир. Йил охирига бориб, мухлисларимиз 50 дан ортиқ сара ҳикоялардан баҳраманд бўлишади.

Ҳафта давомида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ҳафта ҳикояси ҳақида муҳокамалар, кейинги ҳафта ҳикояси учун таклифлар баён қилиниши мумкин.

2018 йил 1-7 январь:  Артур Конан Дойл. Маллалар уюшмаси (ҳикоя)

2018 йил 8-14 январь: Генрих Бёлл. Менинг ғамгин юзим (ҳикоя)

2018 йил 15-21 январь: Нодар Думбадзе. Ҳелладос (ҳикоя)