Туркманистонда Президент сайлови якунланди

12 февраль куни Туркманистонда ўтган Президент сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 3 140 865 нафари – 97,27 фоизи қатнашди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар беради. Туркманистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат ичида 2586 та сайлов участкаси ташкил этган. давоми…

Туркия элчиси Аҳмет Башар Шен улуғ мутафаккир Алишер Навоийга эҳтиромини билдирди

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг турк тамаддунида тутган ўрни улкан эканини таъкидлади. 9 февраль куни Тошкент давлат шарқшунослик институти туркология кафедраси, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети турк тили бўлими ҳамда Тошкентдаги турк давоми…

“Abituriyent” газетасининг 10 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги «Пойтахт» бизнес марказида “Abituriyent” газетасининг 10 йиллигига бағишланган “Abituriyent”: кеча, бугун ва эртага” мавзусидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда зиёлилар, газета ходимлари, ҳамкорлар ва газетхонлар иштирок этди. “Abituriyent” газетасининг раҳбари Баҳромжон Холиқов ва бош муҳаррири Мансур Сиддиқов анжуманни давоми…

Владимир Тюрденев: “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги кўп йиллик ҳурмат ва дўстлик асосига қурилган”

Ўзбекистон ва Россия муносабатлари биргаликда кечган бой тарих ва халқларни боғлаб турган мустаҳкам ришталарга таянади. Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев 10 февраль – Дипломатик ходимлар куни муносабати билан ёзган мақолада айни шу жиҳатлар хусусида сўз боради. Элчига давоми…

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири: Сурия бўйича навбатдаги учрашув Остонада февраль ойи ўртасида ўтказилади

Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича тезкор гуруҳнинг навбатдаги учрашуви Остонада жорий йил февраль ойи ўрталарида бўлиб ўтади. Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов маълум қилган. “Белгиланган тартибга мувофиқ биз кафил давлатлардан керакли ахборотни давоми…

Туркия сайёҳлик бўйича дунёнинг учинчи давлати бўлади…ми?

Туркия жаҳон туризм бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамламоқда. Мамлакат Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига қараганда, 2016 йилнинг 11 ойида Туркияга 24 миллиондан ошиқ сайёҳ келган. Демак, бу кўрсаткич 2015 йилдагидан 30,8 фоизга ошган. Жаҳонда эса Туркия сайёҳларни жалб этиш бўйича Франция, давоми…

Элмар Мамедёров: “Ҳақиқатдан йироқ баёнотлар тинчлик музокараларини йўққа чиқаради”

Арманистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг дипломатик этикага тўғри келмайдиган баёнотлари Озарбойжон билан тинчлик музокараларига салбий таъсир этади. Бу ҳақда Озарбойжон Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедёров Trend агентлигига берган интервьюсида маълум қилган. Э.Мамедёров арманистонлик ҳамкасбининг оммавий ахборот воситалари орқали Озарбойжон билан давоми…

Тошкент инглиз тили мутахассислари анжуманига мезбонлик қилмоқда

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида инглиз тили ўқитувчиларига мўлжалланган “Инглиз тили мулоқот учун асосий воситадир” номли халқаро анжуман бошланди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, икки кунлик тадбирда 250 нафар иштирокчи, жумладан, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим давоми…

Элчихона: Туркманистон Президент сайловини ўтказишга тайёр

2017 йил 12 февраль куни Туркманистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа – Президент сайлови бўлиб ўтади. Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар беришича, бу галги сайлов 2007  ва 2012 йилдаги сайловлардан фарқ қилади. Биринчидан, бу галги сайлов янги сиёсий воқелик ва такомиллашган ҳуқуқий давоми…

Президент Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни  Америка– Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди. Ўзбекистон Миллий ахборт агентлиги хабарига кўра, музокара жараёнида савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, инновацион ва таълимий йўналишлардаги узоқ муддатли ва кенг миқёсли ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида сўз борди. Агросаноат давоми…