Алишер Навоий (1441-1501)

«… Бу улуғ амир дину давлат ҳомийси, шариат ҳамда миллатнинг пушти паноҳидир» Давлатшоҳ Самарқандий. «Анинг назми васфида тил қосир ва баён ожизтурур». Ҳусайн Бойқаро. «…туркий тилда ҳеч ким Навоийдек кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда назм гавҳарларини сочмаган эди». Абдураҳмон давоми…

Алишер Навоий. Эй кўнгул, ул оташин оразға кўп ўрганмагил (видео)

Эй кўнгул, ул оташин оразға кўп ўрганмагил, Ногаҳ айрилса фироқи ўтиға ўртанмагил. Тут ўзунгга фарду бекаслик балою шиддатин, То бировга ўрганиб айру тушуб эмганмагил. Лозими ишқ ўлди ҳижрон, бўлмо ошиқ кимсага, Эмдиким бўлдунг таҳаммул айлабон кунгранмагил. Гул чоғи гулбонг чекмак давоми…

Алишер Навоий. Эй муғанний, чун ниҳон розим билурсен соз туз (видео)

Эй муғанний, чун ниҳон розим билурсен — соз туз, Тортибон мунглуғ наво созинг била, овоз туз. Навҳа оҳанги тузуб, оғоз қил маҳзун суруд, Ул суруд ичра ҳазин кўнглумга махфий роз туз. Тузма оғоз айлабон Фарҳоду Мажнун қиссасин, Десанг эл куйсун, давоми…

“Алишер Навоий ва XXI аср” мавзуида анжуманга марҳамат!

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек адабиёти ва манбашунослик кафедраси Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан 2016 йилнинг 18 май куни “Алишер Навоий ва XXI аср” мавзуида анъанавий Республика илмий-амалий анжумани ўтказилишини маълум қилади. Илмий-амалий анжуманга қуйидаги йўналишлар давоми…

Буробия Ражабова. Алишер Навоийнинг ҳуқуққа оид қарашлари хусусида

Ишончли манбалардаги маълумотларга кўра, Алишер Навоий ёшлигида фиқҳ илмидан мукаммал таълим олган. Самарқандда эса аълам уламо Хўжа Фазлуллоҳ Абулайс хонақоҳи ҳужраларидан бирида истиқомат қилиб, фиқҳдан икки йил таҳсил кўради. Ҳиротда у ўша даврдаги устозларидан бири Мавлоно Фасиҳиддин Низомийдан фиқҳ ва давоми…

Россия элчиси Алишер Навоийнинг машҳур байтини умрбоқий деб атади

10 февраль куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Дипломатик ходимлар куни муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари С.Ниёзхўжаев, Олий Мажлис Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев, шунингдек, хорижий давлат дипломатик корпуслари раҳбарлари қатнашди. Тантанада давоми…

www.ziyouz.com портали Алишер Навоий ғазаллари аудиомажмуасини тақдим этди

Буюк мутафаккир, ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан www.ziyouz.com портали шоирнинг ғазаллари жамланган аудиомажмуани тақдим этди. Ушбу аудиомажмуага 623 ғазалдан иборат MP3 форматдаги аудиоёзувлар киритилди. Аудиофайллар ғазалларнинг биринчи мисраси бўйича тартибланган. Ғазалларни асосий қисмини Шавқиддин Раҳматов давоми…

Олимжон Давлатов. Алишер Навоий ва Амир Темур

Ўрта асрларда Шарқда иккинчи Ренессанс жараёнини бошлаб берган темурийлар давлатидаги миллат маънавияти боғининг энг гуллаган даври айнан Султон Ҳусайн Бойқаро ва амир Алишер Навоий замонига тўғри келади, десак янглишмаган бўламиз. Мирзо Бобур қайд этганидек, “Султон Ҳусайн мирзонинг замони ажаб замоне давоми…

Алишер Навоий. Ғаминг қаттиғлиғин қилсам ҳикоят (видео)

Ғаминг қаттиғлиғин қилсам ҳикоят, Эшитса тош анга айлар сироят. Кўнгул ғам жомидин чиқмоққа бўлди Бошоғлиғ новакинг шамъи ҳидоят. Не навъ оллингда шавқумни қилай шарҳ, Ки хуснунгдек анга йўқтур ниҳоят. Хаёлинг кўнглум ичра музтарибдур Ким, ул вайрона  иссиғдур  бағоят. Кўзунг қонимни давоми…